DataLife Engine > Янгиликлар > ИЖОДКОР ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА!

ИЖОДКОР ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА!


22-02-2021, 15:02. Разместил: User

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг гранти асосида, Жиззах вилоят “Инсон манфаатлари” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан, “Эркинлик инсон ҳуқуқи, шаффофлик — унинг қадри ва манфаатидир” лойиҳасига кўра “Сўз эркинлигида, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг аҳамияти” мавзусида ижтимоий танлов эълон қилинади.

Танлов 4 та номинация бўйича ташкил этилади:

  1. “Энг фаол ҳуқуқий ижтимоий тарғиботчи”;
  2. “Ҳуқуқшунос журналист”;
  3. “Тезкор ва асосли хабарлар қироли”;
  4. “Зукко блогер”.

Танловда босма оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар ва давлат ташкилотларида фаолият юритаётган журналист ҳамда блогерлар иштирок этишлари мумкин. 2021 йилнинг январь ойидан июнь ойига қадар турли оммавий ахборот воситалари ҳамда “Инсон ва қонун” телеграм каналида эълон қилинган “Сўз эркинлигида, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг аҳамияти”мавзусига доир танқидий-таҳлилий мақолалари, видеоролик, кўрсатув, радиоэшиттиришлари, ижтимоий ҳикоялар каби тарғибот материаллари қабул қилинади.

Тақдим этиладиган материаллар:

   Ғолиблар 2021 йилнинг июнь ойида марказ қошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланиб, “Инсон ва қонун” телеграм канали орқали эълон қилинади. Ҳар бир номинация бўйича 4 нафар ғолиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

   Эслатма: танловга тақдим этиладиган материалларда муаллифнинг исм-шарифи билан бирга юридик манзили, телефон рақами тўлиқ кўрсатилиши ҳамда “Инсон манфаатлари” марказининг “Сўз эркинлигида, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг аҳамияти” мавзусидаги танловига, деб ёзилиши шарт.

Ҳужжатларни ва танлов ҳақидаги бошқа мурожаатларни қабул қилиш манзили “Инсон ва қонун” телеграм каналида кўрсатилади.


скачать dle 12.0
Вернуться назад