DataLife Engine > Янгиликлар / Жамият > ҚУРИЛИШДАГИ ЕМИРИЛИШЛАР

ҚУРИЛИШДАГИ ЕМИРИЛИШЛАР


4-02-2021, 14:15. Разместил: User

   Вилоятимизда кейинги 56 йил ичида жуда катта қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу даврда Жиззах шаҳрида бўлмаган киши ҳозир унинг қиёфасини кўриб лол қолиши табиий. Вилоятимиз маркази кунданкунга чирой очиб бораётгани, бирбирига ўхшамас, меъморий жиҳатдан ҳам замонавий кўп қаватли уйларнинг қад ростлаётгани албатта қувонарли ҳолдир.

   Шу кунгача Жиззах шаҳрида 236 та ва туманларда 326 та, жами 562 та кўп қаватли уйжойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Вилоятимиз марказида 236 хонадонли олтита етти қаватли арзон ҳамда 1278 та оилага мўлжалланган 20 та кўп қаватли тижорат уй жойларининг қурилиши якунланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

   Бундан ташқари, янги тартибга мувофиқ Жиззах шаҳрида тадбиркорлар томонидан тўртта 16 қаватли 320 хонадонга мўлжалланган арзон монолит уйлар барпо этилаётир. Халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизимларига тегишли бинолар қурилиши ҳамда таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Бироқ кейинги пайтларда ушбу ютуқлар соясида соҳада камчиликлар ҳам борлиги астасекин кўзга ташлана бошлади. Деярли ҳар йили вилоятимиз марказидаги пиёдалар йўлакларини таъмирлашга тўғри келади ёки фойдаланишга топширилган бинолар атрофидаги майдонларга, кўнгилочар, дам олиш учун мўлжалланган боғлар, хиёбонларга териб чиқилган, ётқизилган ҳар хил рангдаги ғиштлар, "брусчатка"ларнинг кўчиб ётганини кўриб, кўнглингиз хира тортади.

   Қачонгача шу каби ямоқталаб йўлакларни, майдонларни, кўчаларни ямаб юраверамиз. Нима учун бу ишларнинг сифатли бажарилишини соҳага алоқадор назорат ташкилотлари ёки шаҳар мутасаддилари текшириб, қабул қилиб олишмайди. Бизнингку бундай йўлаклардан, майдонлардан, кўчалардан юраверганимиздан кўзларимиз кўникиб қолган. Лекин шаҳримизга келган меҳмонларда, сайёҳларда қандай таассурот қолдиради?

   Шаҳарнинг ичкари ҳудудларидаги янги қурилган кўп қаватли биноларни қўя турайлик. Асосий Ш.Рашидов кўчасида 45 йил олдин қурилган кўп қаватли уйжойларга бир назар солинг. Уйларга қопланган "пластик" материалларнинг салгина шамолдан учиб кетганини, биноларнинг ташқи томонига берилган бўёқларнинг, шувоқларнинг кўчганию, ойналарнинг синиб ётганини кўрасиз.

   Жиззах шаҳар ҳокимлиги, вилоятдаги ушбу соҳага жавобгар мутасаддиларнинг иши фақат қурилиш ишларини амалга оширадиган тендер ғолибларини аниқлаб беришдан иборат эмаску! Наҳотки улар Бухородаги ёки "Сардоба" сув омборидаги фожиавий ҳолатлардан кейин ҳам ўзларига тегишли хулосалар чиқариб олишмади. Юқорида тилга олинган жойлардаги ҳалокатларнинг, кўрилган зарарларнинг асосий сабаби коррупция аралашгани, қурилиш ишларининг сифатсиз бажарилганлигида эмасмиди?

   Бу борада Бухоро вилоятидаги табиий офатдан кейинги ҳолатга Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўз баҳоларини бериб ўтган эдилар.

   — Бухоронинг Қоракўл туманида 2020 йилда қуриб битказилган боғчаларнинг ярми қолган. Бу нима деган гап?! Мана, бизнинг қурилиш соҳасидаги сифатимиз. Ўзим бир эмас, бир неча марта юқоридан кўрдим. Қаерда сифат бўлган бўлса, натижаси кўриниб турибди. Қаерда сифат бўлмаган бўлса, коррупция, ўғирлик. Тендерларни "ураура" қилган ташкилотлар, — дея таъкидлаган эди.

   Вилоятимиз марказидаги маҳаллаларда кўплаб пастқам, гувалаю пахсадан қурилган бинолар бузилиб, кўп қаватли уйжойлар, маданиймаиший объектлар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда. Бузиладиган уйларнинг нархи чиқарилиб, эгалари билан ҳисобкитоб қилиниши, уларга шаҳар атрофидан ер ажратиш ёки бўлмаса янги қурилган кўп қаватли уйжойдан хонадонлар бериш қанчалик қийинчилик билан кечганини, кечаётганини барчамиз яхши биламиз. Бу ишларнинг катта қийинчилик билан бораётганини кўрабила туриб, келажакда шаҳар ҳудудининг, айниқса, кўчаларнинг кенгайишини ҳисобга олиб, шаҳарнинг бош режаси чала ишлаб тайёрланаётгани ҳайратга солади. Нимага ҳозирги кўп қаватли бинолар йўл ёқаларига яқин қилиб қурилмоқда?

"Сўғдиёна" спорт ўйингоҳи ва Эҳтиёт қисмлар бозоридан "Кўк бозор" ҳамда Ғаллаорол йўналишидаги йўлларга туташиб кетувчи кўчалар атрофида ҳам ҳозирги кунда жуда катта қурилишободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Биз ана шу қайта қуриш ишлари бошланганда йўллар кенгайса, транспортлар қатновидаги муаммолар ҳал бўлади, деган умидда эдик. Бироқ яна янги иморатлар йўл ёқасидан қурилиб, айримлари фойдаланишга ҳам топширилди. Нафақат бу кўчада, балки бошқа шу каби асосий кўчаларда ҳозирданоқ транспорт тирбандлиги вужудга кела бошлади. Шундай экан, келажакда бу йўлларни кенгайтириш зарурати туғилмайдими? Нега меъморларимиз, шаҳар мутасаддилари буларни ҳисобга олишмаяпти. Ёки улар учун бузиб қайта қуриш афзалроқми?

   Вилоятимиз марказидаги бозорлар ва бу бозорлар атрофи неча маротаба бузилиб, қайта қурилди, ободонлаштирилди. Лекин ҳалигача ушбу ҳудудларда аҳоли ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракати учун етарли шартшароитлар яратиб берилмаган. Бозорлар атрофидаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўлнинг икки томонида транспорт воситаларининг турнақатор бўлиб туриб қолиши, тирбандлиги каби муаммо ва қийинчиликлар қачонгача давом этиши мумкин?

   Ўтган 3040 йил давомида шу каби бузиб, қайта қуришларга қанчаданқанча (ҳисоблаб ҳам бўлмаса керак) сарфланган маблағларга кўчаларимиз ҳам, биноларимиз ҳам зангламас материаллардан бунёд бўларди. Лекин қурувчиларимиз, меъморларимизга шаҳар ва қишлоқларимизнинг чирой очиши, дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторидан жой олишидан кўра қайта қуриш кўпроқ фойда келтираётганга ўхшайди. "Намунали уй"ларни таъмирлаган сари камчиликлари чиқаверса, йўлларни, йўлакларни, майдону хиёбонларни қайтақайта таъмирлайверсак, ободонлаштираверсак, ушбу ишларга миллиардлаб маблағларни ҳар йили сарфлайверсак... Бу "чархпалак" қачонгача айланади? Шу тарзда иш юритишда халқимиз, яъни давлатимиз қачон бой бўлади, камбағаллик қачон тугатилади?

   Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасининг бешинчи устувор вазифаси сифатида жумладан шундай жумлалар бор: "...Шунингдек, барча туман ва шаҳар марказларида махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади...".

   Шу каби ижобий ўзгаришларни ҳисобга олиб, шаҳар ва қишлоқларимиз қурилишларининг 50100 йилга мўлжаллаб лойиҳалари ишлаб чиқилиши керак эмасми? Юқорида айтиб ўтганимиздай, фойдаланишга топширилган, қурилаётган янги бинолар кўча ёқаларига яқин қилиб бунёд этилмоқда. Энди махсус пиёдалар ва велосипед йўлаклари қуриш учун бу кўп қаватли уйларни яна бузиб, қайтадан қуриш керакми?

   Ҳозирги замонимиздан бир неча аср ўтиб, келажак авлод бугунги меъморларимиз, қурувчиларимиз бунёд этган биноларни кўриб, "ҳайратланишаётганини" бир тасаввур қилиб кўринг. Ҳозирда, жуда катта тезликда қад ростлаётган биноларнинг ҳали фойдаланишга топширилмасдан туриб қулаб тушаётганини кўриб уялишингни ҳам, йиғлашингни ҳам, кулишингни ҳам билмайсан киши.

   Қурилиш талабларига мувофиқ ҳар қандай бинонинг пойдевори камида бир йил туриб, жойлашиб олиши, пойдевор заминга мустаҳкам ўрнашгач, бино кўтарилиши лозим экан. Айни пайтда кўп қаватли бинолар олти ой, бир йилга қолмай қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

   Юртбошимиз бошқа соҳалар сингари қурилиш соҳасидаги ҳар қандай янги лойиҳаларни, ташаббускорликни, таклифларни қўллабқувватлаб турганларида, нега бизнинг меъморларимиз, қурувчиларимиз бундай яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдалана олишмаяпти?

   Бундай ҳолатни вилоятимизда ушбу соҳани бошқарадиган, назорат қиладиган яхши раҳбар мутахассис йўқлигида, деб тушуниш мумкин. Айни пайтда Жиззах шаҳрининг биринчи раҳбари, вилоятда ушбу соҳани бошқарадиган, назорат қиладиган янги раҳбар ҳам тайинланди. Соҳада ижобий ўзгаришлар бўлишига ишониб қоламиз.

Ҳакимжон ТИЛЯБОВ.

скачать dle 12.0
Вернуться назад