Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДЎСТЛИК ВА МИРЗАЧЎЛ ТУМАНЛАРИ ЗАФАР МАРРАСИГА ЕТИБ КЕЛДИ

ДЎСТЛИК ВА МИРЗАЧЎЛ ТУМАНЛАРИ ЗАФАР МАРРАСИГА ЕТИБ КЕЛДИ

26-10-2020, 10:54
Автор: User
Просмотров: 122
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўтган кунлари вилоятимиз бўйлаб ажойиб хушхабар тарқалди. Даставвал воҳамизда биринчи бўлиб Дўстлик, унинг ортидан қўшни Мирзачўл туманлари пахтакорлари зиммаларидаги давлат буюртмасини ошириб бажаришди. Вилоятимиз хирмонига Дўстлик тумани деҳқонлари салкам 55 минг тонна, мирзачўлликлар 32,5 минг тонна сифатли пахта етказиб бердилар.

   Жорий йилда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз мевасини берди. Айниқса, бу йилги мавсумда ҳар иккала туманда кластер корхоналари томонидан моддий-техник базани мустаҳкамлаш масаласи асосий вазифа сифатида белгиланди. Кластер тизимига ўтилиб, фермер хўжаликларининг техника, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминланиш даражаси ортганлиги ҳисобига мўл ҳосил етиштирилди.

   Сўнгги йилларда терим агрегатлари кучидан етарли фойдаланилмагани ҳеч кимга сир эмас. Бу йил Дўстлик туманида етиштирилган ҳосилнинг 29 минг, Мирзачўл туманида эса салкам 10 минг тоннаси терим агрегатлари бункеридан тўкилди.

   Ушбу меҳнат ютуғидан руҳланган пешқадам туманлар пахтакорлари йиғим-теримни сусайтиришмаяпти. Айни кунларда қўшимча режа ҳисобига пахта тайёрлаш қизғин давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.