Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

23-10-2020, 10:30
Автор: User
Просмотров: 121
Комментариев: 0
Версия для печати

“UNIVERSAL GIGANT GROUP” МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Савдога қуйидаги мулклар қўйилмоқда:

   1. “Жиззахагрокимёхимоя” ҲАЖбошқарувининг 2019 йил 1 июлдаги 80 и/ч-сонли буйруғи ва “Жиззахагрокимёхимоя” ХАЖ Дўстлик туманлараро УКнинг 13.05.2020 йилдаги № 195-сонли хатига асосан Дўстлик тумани, “Қахрамон” МФЙда жойлашган “Омборхона” биноси,бошланғич баҳоси 507 000 000 (беш юз етти миллион) сўм.

   2. Ўзбекистон ХДП Марказий кенгашининг 2020 йил 14 октябрдаги № И-4/53-сонли қарори, Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгашининг 2020 йил 29 сентябрдаги № И-3/44-сонли қарори ва 2020 йил 21 октябрдаги № 1/304-сонли хатига асосан Зарбдор туман “Тинчлик” МФЙ да жойлашган “Меҳмонхона ва ошхона” биноси, бошланғич баҳоси 125 719 000 (бир юз йигирма беш миллион етти юз ўн тўққиз минг) сўм.

   Аукцион савдоси 2020 йил 23 ноябрь куни соат 10:00 да савдо ташкилотчиси “UNIVERSAL GIGANT GROUP” МЧЖ жойлашган манзил (Жиззах шаҳар, Заргарлик маҳалласи, 1-уй)да бўлиб ўтади. E-mail:sher.turaev@gmail.coм.

   Аризаларни қабул қилиш манзили: Жиззах шахар, Заргарлик маҳалласи 1-уй.

Талабгорлардан аризалар мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (12:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 21 ноябрь куни соат 16:00.

   Юқоридаги мулклар 2020 йил 23 ноябрдаги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2020 йил 9 декабрь, 24 декабрь ва 2021 йил 11 январь кунлари соат 10:00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 9 декабрдаги такрорий савдолар учун 2020 йил 7 декабрь куни соат 16:00; 23 декабрдаги савдолар учун 22 декабрь ва 2021 йил 11 январдаги такрорий савдолар учун 9 январь куни соат 16:00.

   Аукцион савдоларида иштирок этиш учун ариза, закалат келишуви, закалат пули тўланганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, юридик шахсларнинг гувоҳнома ва таъсис ҳужжатлари нусхаси, жисмоний шахслар учун паспорт нусхаси, вакил иштирок этганда ишончнома тақдим этилади. Савдо ғолиби деб топилган шахсга 10 иш куни ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловни амалга ошириш шакли ва муддатлари сотувчи томонидан олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади.

   Аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, бино бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пули ва (“Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)” га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизмати кўрсатилади) энг кам иш хақининг уч баробари миқдоридаги маблағлар савдо кунига қадар “UNIVERSAL GIGANT GROUP” МЧЖнинг “Ипотекабанк” АТИБнинг Жиззах вилоят филиалидаги ҳисоб рақамига тўлаб берилади. Тел: 226-22-52, 226-50-25. Лицензия: RR-0206.

   Аукцион савдоси натижаларига кўра ғолиб чиққан иштирокчига 20 кун ичида сотувчибиланолди-сотди шартномасини расмийлаштириш мажбурияти юклатилади.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.