Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ФОРИШ ЧЎЛЛАРИДА ТУВАЛОҚЛАР

ФОРИШ ЧЎЛЛАРИДА ТУВАЛОҚЛАР

22-10-2020, 10:45
Автор: User
Просмотров: 96
Комментариев: 0
Версия для печати

   Йўрға тувалоқлар Ўзбекистоннинг «Қизил китоби»га ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро уюшмасининг «Қизил китоби»га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қушлар туркумига киради. Бу қушларни асраб-авайлаш, турларини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тувалоқларни табиат қўйнида табиий равишда кўпайтириш ишларига муҳим аҳамият берилмоқда.

   Навоий вилояти ҳудудида жойлашган "Амирликнингйўрға тувалоқни асраш маркази"да сунъий равишда етиштирилган 40 дона тувалоқлар Фориш тумани кенгликларига қўйиб юборилди.


   2006 йилдан буён республикамизнинг Навоий ва Бухоро вилоятларидаги иккита марказ йўрўа тувалоқларнинг табиатдаги сонини қайта тиклаш учун ушбу турдаги қушларни етиштириш билан шуғулланиб келмоқда. Ҳар икки марказда шу вақтга қадар жами 16 320 та қуш табиатга қўйиб юборилди. Шу ўринда қайд этиш жоизки, йўрўа тувалоқлар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони 1960 йиллардан кейин камая бошлаган.

   Қизилқум чўллари йўрға тувалоқларнинг яшаши ва кўпайиши учун энг мақбул ҳудудлар-дан бири ҳисобланади. Қушнинг ҳар бири 2, 3 донадантухум қўяди ва 21, 25 кун давомида очиб чиқади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди. Айни пайтда бу ноёб қушларни кўпайтириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.


Шароф ФАЙЗУЛЛАЕВ,

Жиззах вилоят экология бошқармасининг экоинспекция бошлиғи ўринбосари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.