Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «САМИМИЙ СУҲБАТИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ» —дейишди нуронийлар вилоят ҳокими Эргаш САЛИЕВ билан бўлган учрашувда

«САМИМИЙ СУҲБАТИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ» —дейишди нуронийлар вилоят ҳокими Эргаш САЛИЕВ билан бўлган учрашувда

16-09-2020, 10:01
Автор: User
Просмотров: 300
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бу галги учрашув Жиззах шаҳрининг янгидан қад ростлаган Мустақиллик майдонидаги муҳташам Кенгашлар уйи биносида бўлиб ўтди.

—Янги Ўзбекистоннинг кўркам кошоналаридан бири бўлибди, — дея ҳавас билан Кенгашлар уйига киришди қадри баланд қариялар.

Сўнгра улар замонавий лифтларда 2қаватга чиқишди. Бу қават вилоят ITпаркига ажратилган. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев ана шу ерда меҳнат фахрийларининг вакиллари билан самимий суҳбат қурди.

—Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларида кенг ислоҳотлар амалга оширилаяпти, — деди вилоятимиз раҳбари. —Вилоятимиздаги туб ўзгаришлар, янгиланишлар мисолида ҳам буни яққол кўришимиз мумкин. Мустақиллик шарофати билан нафақат Жиззах шаҳри, балки туманларимиз қиёфаси ҳам тобора гўзаллашиб бораяпти.

Шундан сўнг вилоятимиз раҳбари нуронийлар эътиборини Илммаърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилининг энг муҳим янгиликларига қаратди. Зафаробод тумани ҳудудида йилига 1 миллион 100 минг тонна цемент ишлаб чиқарадиган иккинчи йирик корхона ишга туширилганлигини, шунга ўхшаш яна учта завод қурилишига киришилганлигини таъкидлади. "Олмазор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 16 қаватли уйлар, "Сангзоркўл"даги "Велотрек" пойгагоҳи қурилиши, халқ таълими, олий таълимдаги янгиликлар ҳақида сўз юритилганда, учрашувга келганлар қадимий ва ҳамиша навқирон Жиззахнинг эртаси ҳақида ёрқин таассуротга эга бўлишди.

Парда Шукуров, Саттор Одилов, Солижон Қобилов сингари нуронийларнинг йўл инфратузилмаси, Жиззах шаҳрини кенгайтириш, вилоятнинг саноат истиқболи хусусида берган саволларига вилоят ҳокими батафсил жавоб қайтарар экан, «сизларнинг маслаҳатларингизга ҳамиша таянамиз», —деди.

Жонли ва қизиқарли суҳбат ниҳоясига етгач, жамият ҳаётида фаол бўлган ўн нафар оқсоқолга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонлари топширилиб, уларга гулдасталар тақдим этилди. Кўп йиллик самарали меҳнатлари, жамоат ишларидаги фаолликлари учун Баҳром Жўраев, Нуриддин Нурматовга Ўзбекистон фахрийларини қўллабқувватлаш "Нуроний" жамғармаси бошқарувининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Улар вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан ҳам тақдирландилар.

2-даражали "Меҳнат фахрийси" нишони соҳиби Имомқул Бердиев мукофотланганлар номидан сўзга чиқиб, шундай деди: — Эъзозу эътибордан бениҳоя шодмиз. Мукофот бизга катта масъулият юклайди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишига бундан буён ҳам ўзимизнинг фаол ҳиссамизни қўшамиз.

Учрашувнинг расмий қисми тугагач, фахрийлар вилоят ҳокими ҳамроҳлигида вилоят IТпаркнинг бирибиридан қолишмайдиган бежирим инновацион хоналари билан танишдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Назира Мухторова иштирок этди.

Т.НАБИХЎЖАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.