Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50

БАЛЛИ, ФАРИДА!

23 сентябрь 2018, Воскресенье
31
0


Бухоро шаҳрида болалар ва қизлар ўртасида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган ёш спортчилар ўзаро куч синашдилар.

— Вилоятимиз терма жамоаси аъзолари 8 та медални қўлга киртишди,—дейди енгил атлетика бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Алишер Толипов. — Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг ўқувчиси Фарида Газизова 600 метрга югуришда олтин медалга сазовор бўлди. Мусобақанинг иккинчи куни Фарида 1000 метрга югуришда иккинчи натижани кўрсатди. 100, 200, 300 ва 400 метр масофага ўтказилган швед эстафетаси баҳсларида мактаб-интернатнинг 7-синф ўқувчилари Азиза Пўлатова, Севинч Мирзакаримова, Фарида Газизова ва Ғаллаорол туманидаги 56-сонли мактаб ўқувчиси, туман БЎСМ тарбияланувчиси Дилдора Жўраевадан иборат вилоятимиз спортчилари шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олдилар. Яна бир вакилимиз—Ғаллаорол туманидаги 16-сонли мактаб ўқувчиси Шахбоз Акрамов ўғил болалар ўртасида ўтказилган 1000 ва 600 метр масофаларга югуришда бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионат давомида республика терма жамоаси таркибига номзодлар саралаб олинди. Айни пайтда вилоятимиз терма жамоаси республика ва халқаро мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўраяпти.


Васил ИЛЁСОВскачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

ХАЛҚНИНГ РИЗОЛИГИ ЙЎЛИДА
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ХАЛҚНИНГ РИЗОЛИГИ ЙЎЛИДА
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”
23 сентябрь 2018, Воскресенье
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”
ҲУЖРАДАГИ  МУЛЛА  САВОДСИЗ  ЧИҚДИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар