Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОЙЛАЙДИ

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОЙЛАЙДИ

12-08-2020, 13:08
Автор: User
Просмотров: 266
Комментариев: 0
Версия для печати

   Мирзачўл тумани ўзига хос кичик саноат ҳудуди сифатида шаклланиб бормоқда. Яқинда барпо этилиши бошланган яна бир янги корхонанинг маҳсулотлари ҳам унинг ўзига хос иқтисодий белгиси бўлиб қолса, ажабмас.

   Мазкур тумандаги саноат ҳудудида янги мой заводи қурилмоқда. Гагарин шаҳрини обод қилиш бош режасига асосан, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинининг Пахтакор кўчасида “Мирзачўл агротекс инвест” масъулияти чекланган жамиятига чигитни қайта ишлаш корхонаси қурилиши учун 1,4 га ер майдони ажратиб берилган. Ҳозирда мазкур корхона “Sangzor teks oil extra” масъулияти чекланган жамияти номи остида фаолият юритмоқда. Бугунги кунга келиб, ташкилот томонидан завод қурилиши бошлаб юборилган. Янги қурилаётган иншоотда чигитни қайта ишлаб, ундан тозаланган ёғ ва жониворлар учун донадор, қумоқланган ем ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

   Ҳозирдакорхона биносининг пойдевори, деворлари кўтарилиб, айни пайтда том қурилиши ишлари бошланган.Иншоотни бунёд этиш 40 фоизга бажарилган.Ушбу лойиҳанинг қиймати 8 миллиард сўмни ташкил этади. Корхона ишга тушгач, бу ерда маҳаллий аҳоли учун 80 нафар янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, улар учун барча шароитлар муҳайё қилиниши кўзда тутилган. Завод замонавий технологиялар билан жиҳозланиши кутилмоқда. Мазкур объектнинг 2020 йилнинг якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.