Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » “БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”

“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”

23 сентябрь 2018, Воскресенье
45
0

Жиззах шаҳридан Форум мажмуасида "Биз ОИТСга қаршимиз!” шиори остида тарғибот тадбирлари доирасида хайрия концерти бўлиб ўтди. Унда вилоят халқ таълими, олий таълим ва ўрта махсус касб-ҳунар тизимидаги ёшлар иштирок этишди.

Бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида барча мутасадди ва масъул ташкилотлар томонидан инфекциянинг олдини олиш мобайнида бажарилиши керак бўлган иш кўлами, ён-атрофда юз бераётган гиёҳвандлик ОИВ ва ОИТС касалликлари воқеаларига даҳлдорлик ҳиссини ошириш учун ташкил этилди.

–ОИТС нақадар машъум, хавфли касаллик, инсонни сескантирадиган сўз,–деди вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Нилуфар Асқарова. –Инфекция организмга тушгач, у қанчалик чидамли бўлмасин, инсоннинг ақлу заковати, иродаю матонати олдида дош бера олмайди. Сабаби, ушбу инсониятни ўзининг даволаб бўлмайдиган дард сифатида ўйлантириб турган касалликка қарши курашадиган, сизу биз, қолаверса бутун дунё ҳамжамияти турибди.

Анжуман иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашиш мақсадидашаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Сангзор” халқ ҳаваскорлик жамоаси хонандалари  ҳамда вилоятимиз санъаткорлари томонидан жозибали рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир доирасида мавзуга оид расмлар танлови  ҳам бўлиб ўтди. Мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан барча ижодий ишлар холисона баҳоланди. Танлов якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Шаҳноза ЮЛДАШЕВАскачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
23 сентябрь 2018, Воскресенье
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
БАЛЛИ, ФАРИДА!
23 сентябрь 2018, Воскресенье
БАЛЛИ, ФАРИДА!
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар