Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШЛАР – КООПЕРАТИВИДА

ЁШЛАР – КООПЕРАТИВИДА

17-07-2020, 14:50
Автор: User
Просмотров: 87
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Юртбошимизнинг жорий йил 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида халқимизни озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар билан кафолатланган ҳолда таъминлаш, фуқаролар даромадларининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик, ёрдам ва кўмакка муҳтож юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича қўйган вазифалари юзасидан Фориш туманда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

   Туман захирасидаги ерлардан унумли фойдаланиш мақсадида 3 та қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш коппертивлари ташкил этилди. Жумладан, 2-сектор ҳудудидаги «Фориш сити» ишлаб чиқариш копперативига бандлик ва аҳолига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 111 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди. 2 та артезан қудуғи қазилиб, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ишлари амалга оширилди. 50 нафар ёшларнинг имкониятларига қараб 20 сотихдан 10 гектар ер майдонлари бўлиб берилди.

   – Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш копперативидан 20 сотих ер олиб, 100 туп ток кўчатлари экдим, – дейди Бунёд Бегматов. Ток кўчатларимиз баравж ривожланмоқда. Ток кўчатлари ораларига картошка, помидор, бодринг, сабзи, пиёз, булғор қалампири эккандим. Картошканинг ўзидан 4 тонна ҳосил олиб, 10 миллион сўмдан зиёд даромад олдим. Юртбошимиз томонидан биз ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, юртимиз ривожи йўлида ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан хурсандман.

   Бундай кооперативлар туманимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилиш, ерларимизнинг мелиоратив ҳолратидан келиб чиқиш, экин турлари режалаштирилаяпти. Бунда ажратилаётган ер майдони атрофида яшовчи аҳолининг таклиф ва истаклари ҳам ўрганиб чиқилмоқда.

Рашид КАРИМОВ,

Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.