Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТЕСТ СИНОВЛАРИГАТАЙЁРМИСИЗ, АБИТУРИЕНТЛАР?

ТЕСТ СИНОВЛАРИГАТАЙЁРМИСИЗ, АБИТУРИЕНТЛАР?

13-07-2020, 10:05
Автор: User
Просмотров: 74
Комментариев: 0
Версия для печати

   Олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ҳар йили давлат буюртмаси параметрлари қабул қилинади. Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

   Ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш, олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, карантин шароитида олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини лозим даражада ўтказиш мақсадида, бир қанча вазифалар белгиланди. Шунга кўра абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда ташкил этилади. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда — Давлат хизматлари марказлари орқали, барча ҳудудларда — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) орқали амалга оширилади. Демак, абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун қабул комиссияларига бориши шарт эмас. Ўз уйларидан туриб, интернетдан фойдаланиш имконияти бўлса кифоя. Шу кунгача 469 582 нафар абитуриентдан ариза келиб тушган бўлиб, шундан252 611 нафарижорий ўқув йили битирувчилари ҳисобланади.

   Олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари абитуриент танлаган таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади. Қайси таълим йўналишига қайси фанлардан тест синовлари ўтказилиши бўйича фанлар мажмуаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 23 июндаги баёни билан тасдиқланди. Лекин абитуриентларда нега тест синовларига бир ой қолганда фанлар мажмуаси тасдиқланмоқда, деган савол туғилиши табиий. Маълумки, бу фанлар мажмуаси 2019 йил 19 декабрда қабул қилинган фанлар мажмуасига асосан тасдиқланди. Яъни, абитуриентлар 2019 йил декабрь ойида қайси таълим йўналишига қайси фанлардан тест синовлари ўтказилиши ҳақида маълумотга эга бўлишган.

   Давлатимиз раҳбарининг Қарори билан 2020-2021 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари ҳам тасдиқланди. Унга кўра,бакалаврлар тайёрлаш бўйичакундузги таълим шаклига103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига5 025 нафар, магистрлар тайёрлаш бўйича 10 425 нафарэтиб тасдиқланди. Олий таълим муассасалари, йўналишлар ва тиллар кесимида Давлат буюртмаси параметрлари билан Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz сайтида "Қабул 2020-2021" бўлимида танишиш мумкин.

   2020 йил 23 июнь куни таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси йиғилишининг 1-сонли баёни қабул қилинди. Мазкур баёнда барча имтиёз турлари бўйича ажратилган давлат буюртмаси параметрлари, йўналишлар ва тиллар кесимидаги давлат буюртмаси параметрлари, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар кесимидаги мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

   Соғлиқни сақлаш соҳасида Жиззах вилояти учун (туманлар кесимида) жами 84 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабул параметрлари белгиланган. Булар, Тошкент тиббиёт академиясига 33 та, Тошкент педиатрия ва тиббиёт институтига42 та, Тошкент давлат стоматология институтига 9 та, ветеринария соҳасида Жиззах вилояти учун жами 14 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабул параметрлари белгиланган. Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 14 та қабул режалаштирилган.

   Халқ таълими соҳасида Жиззах давлат педагогика институти учун вилоятнинг туман (шаҳар)лари абитуриентлари учун жами 82 та давлат гранти асосидаги мақсадли давлат буюртмаси параметрлари белгиланган. Мазкур белгиланган мақсадли давлат буюртмаси параметрларида танловда иштирок этиш абитуриентларнинг доимий яшаш жойларига асосан амалга оширилади. Бунда абитуриентлар доимий яшаш жойларини тўғри ва аниқ киритишлари керак.

   Абитуриентлар рўйхатдан ўтишларида "Мақсадли қабулда танловда иштирок этишга розиман" ёки "Мақсадли қабулда танловда иштирок этишга қаршиман" деган бандлар чиқади. Бундан қайсисини белгиласак бўлади, қабилидаги саволлар жуда кўп бўлмоқда. Агар абитуриент "Мақсадли қабулда танловда иштирок этишга розиман" бандини белгиласа, у биринчи ажратилган мақсадли ўринлар учун танловда иштирок этади. Агар мақсадли қабул танловида бали етмаса, у ҳолда умумий танловда иштирок этади. Агар абитуриент "Мақсадли қабулда танловда иштирок этишга қаршиман" деган бандни танласа, абитуриент фақат умумий танловда иштирок этади. Мақсадли қабул учун танловда иштирок этмайди.

Ҳозирги кунда абитуриентлар барча ҳудудларда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.abitur.dtm.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ҳозиргача республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш учун 450 мингга яқин абитуриентлар рўйхатдан ўтди.

   Рўйхатдан ўтишда абитуриентлар албатта шахсий телефонларидан фойдаланишини маслаҳат берамиз. Битта телефон орқали фақат бир абитуриент рўйхатдан ўтиши мумкин. Абитуриентлар рўйхатдан ўтгандан сўнг, уни 20 июль кунигача таҳрирлаши яъни, маълу-мотларини ўзгартириши мумкин.

   Аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида (111500 сўм) тўловни амалга оширишлари лозим. Шу йил таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар, ногиронлиги бўлган абитуриентлар ва тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар тўлов тўламайди. Қолаверса, тўлиқ касбий ижодий имтиҳон орқали ўқишга қабул қилинадиган абитуриентлар ҳам тўловни амалга оширмайди. Пул тўламайдиган тоифадаги абитуриентлар учун тўлов квитанцияси шакллантирилмайди.

   Абитуриентлар тўловни рўйхатдан ўтгандан кейин, қайд варақаси тагида ҳосил бўладиган инвойс рақам орқали электрон тўлов хизматлари (Click, Payme, Upay) ёки банк орқали амалга оширадилар. Тўлов амалга оширилгандан кейин шахсий кабинетга кирилганда, тўлов муваффақиятли амалга оширилди, деган ёзув пайдо бўлади.

   Турли тоифадаги абитуриентларга бериладиган имтиёзларни дастурга киритиш бўйича шуни айтиш мумкинки, фақат тўртта тоифадаги абитуриентлар, яъни, чет тилидан сертификатга эга бўлганлар, ногиронлиги бўлган абитуриентлар, кўзи ожиз абитуриентлар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар ўз имтиёзлари ҳақидаги маълумотларни ва имтиёзларининг фотосуратини дастурдаги "имтиёзлар" бўлимига киритади. Қолган турдаги барча имтиёзлар мутасадди вазирликлар, қўмиталар ва ҳокимликлар томонидан дастурга киритилади.

Ҳозирда абитуриентларни рўйхатга олиш бўйича олий таълим муассасаларида мурожаатлар марказлари ташкил қилинган. Барча олий таълим муассасаларининг мурожаатлар марказлари ва телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар www.dtm.uz сайтига жойлаштирилган.

   Вилоятда олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати спорт мажмуасида ва агарда абитуриентлар сони кескин ошиб кетса, Жиззах давлат педагогика институтининг спорт мажмуаларида ўтказилади. Ҳозирда тест синовларини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Карантин шароитида санитариягигиена талаблари асосида ҳар бир абитуриент учун камида 3 м2жой ажратилмоқда. Тест синовлари ўтказиладиган вақтларда бинолар бир кунда 4 марта дезинфекция қилинади. Давлат тест маркази вакиллари, гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар тана ҳарорати ўлчаниб, ҳимоя ниқоблари ва қўлқоплари билан таъминланган ҳолда бинога киритилади.

   Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, абитуриентлар учун барча зарур шароитлар, имкониятлар яратиб берилмоқда. Давлат тест маркази абитуриентларнинг бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, талаба бўлишларида фақат омад тилайди.

Иброҳим ХАТАМОВ,

Давлат тест марказининг Жиззах вилояти бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.