Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » СИРДАРЁЛИК БОЛАЛАР Жиззах оромгоҳларида дам олишади

СИРДАРЁЛИК БОЛАЛАР Жиззах оромгоҳларида дам олишади

16-06-2020, 10:10
Автор: User
Просмотров: 53
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жорий йилда "Сардоба" сув омборида юзага келган техноген ҳолатидан зарар кўрганоилаларнинг 1700 га яқин фарзандлари ёзги таътилни сўлим Зомин тоғи бағриларида ўтказади. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан тақдим этилган бепул йўлланмага эга 700 яқин сирдарёлик болажонларни "Зомин""Энержи", "Истиқлол", "Зомин Санрайз", "Зомин болалар оромгоҳи" ўз бағрига олди.

   Уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. Пандемия сабаб барча соғломлаштириш оромгоҳларидаги ходимларни карантин қоидаларида кўрсатилган талаблар асосида ўқитилди. Ҳар бир бола ва ходим ўртасида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишни ташкил этиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, оромгоҳ ҳудудига киришчиқиш жойларида тегишли мутахассислар пирометр ва антисептик воситалар билан таъминланган. Дам олувчилар ва ходимларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда оромгоҳларга киритмаслик чоралари кўрилган.

   —Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрган оилаларнинг 112 нафарфарзандлари ўн кун давомида оромгоҳимизда дам олади, —дейди Зомин болалар оромгоҳи директори Маҳбуба Шукурова.— Бу ерда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари бириктирилган. Мавсум давомида кечаю кундуз навбатчилик ташкил этилган.

   Оромгоҳларда коронавирус инфекцияситарқалишининг олдини олиш учун барча зарурий чоралар кўрилган. Хоналарни дизенфекциялаш, гигиеник воситалар билан таъминлаш билан бир қаторда озиқ-овқат хавфсизлиги, санитария-гигиена қоидалари, жалб этилаётган ходимларнинг, қабул қилинаётган ҳар бир боланинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, мавсумда уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ишлари доимий назоратга олинган.

   —Озиқ-овқат маҳсулотлари, сут, гўшт, тухум каби тез айнийдиган маҳсулотларни олиб келишучун махсус автомашиналар ажратилган, —дейди Зомин туман Давлат санитария-эпидемиология назорати бўлимининг мутахассиси Нурулло Тоштемиров. — Ҳар бир маҳсулотнинг сифати назоратда. Бундан ташқари овқатланиш, ювиниш хоналарининг санитария ҳолати доимий эътиборда.

   Оромгоҳларда ташкил этиладиган тўгаракларнинг машғулотлари малакали ўқитувчилар —мутахассислар томонидан олиб борилади.

   — Автобусда келатуриб биринчи бор бундай баланд тоғларни кўришим, — дейди Сардоба туманидаги 22-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Зебо Бобоева.— Олдинлари ота-онамга ёрдамлашиб ёзни ўтказар эдим. Биринчи бор оромгоҳда дам олмоқдаман. Менинг ҳаётимда бу йил унутилмас бўлиб қолади.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

(«Жиззах ҳақиқати»)

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.