Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » НАФСИНИ ЕНГГАНГА АТАЛГАН МУКОФОТ

НАФСИНИ ЕНГГАНГА АТАЛГАН МУКОФОТ

28-04-2020, 12:56
Автор: User
Просмотров: 82
Комментариев: 0
Версия для печати

   Рамазонда бир ой рўза тутмоқ жасадга ҳам, руҳга ҳам файз бағишлайди, соғлик ва ором, тетиклик ва қувват, севинч ва фараҳ ато этади. Бамисоли инсонни ёшартиради, қайта тирилтиради. Моддий манфаатлари ҳам беқиёс. Моддият ва руҳиятни чамбарчас боғлайди, бир-бирига яқинлаштиради. Иккисини қадриятини кўтариб, иккисини ҳам поклайди. Инсонни моддий ва маънавий тубанликдан халос этади.

   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман”,деди.Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир.Қай бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир – чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман!” десин. Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасамки, рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор: ифтор қилганида хурсандбўлади ва Раббисига рўбару бўлганида тутган рўзасининг мукофоти туфайли хурсанд бўлади”, деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим)

   Бу ойда банда бошқа ойларга нисбатан Аллоҳга яқинлик ҳосил қилмоқ учун ибодатларга эътиборли бўлади, қалбида ихлос ва муҳаббат туйғулари жўш уради. Улуғ ажр – савобларга эришиш ниятида ҳаракат қилади. Гина – кудуратлардан воз кечади, урушганлар ярашади, қариндошлар ўртасида силаи раҳм ришталари мустаҳкамланади. Барча хато ва гуноҳ қилган инсонлар тавба қилиб, савоб ишларга ғайрат қиладилар. Бу амаллар Рамазон ойи кириши. Унинг файз – футуҳи, бу ойга етиб келиш шукронаси туфайлидир. Инсониятни бир денгиз десангиз, гўё бир ёқимли шамол келди – ю, тўлқинларни ўз қўчоғига олиб, кирларни ва кўпикларни тозалай бошлади.

   Ибодат қилишга тўсиқ бўлувчи омиллар шайтон, нафс ва булардан хабарсизлик, яъниилмсизликдир. Рамазон рўзаси эса айни шайтонга, нафсга ва илмсизликка очилган уруш ва жангдан иборат. “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”, (Фотир сураси 6).
“Шайтон инсон боласининг қон томирларида юради” (ҳадиси шариф).
   Рўза тутмоқ қон томирларининг торайишига ва шайтоннинг кишанланишига олиб келади. Кўнгилда раҳмонийликни англаш, ибодат қилишга мойиллик, раҳм-шафқат, инсон ўз нафсини англаш каби хислатлар уйғонади. Нафсимни оқламайман. Зеро, нафс ёмонликка ундовчидир...” (Юсуф сураси 53).
   Нафс хоҳишлари емоқ, ичмоқ ва шаҳвоний нафс талабларидан иборатдир. Рамазон ойида эса айнан мана шу истаклар тартибга солинади, покланади, яхшиликка ўргатилади.
   Билимсизлик давоси эса олимлар билан суҳбатлашмоқ, Қуръон ўқимоқ ва ҳар бир илм даргоҳидан илм истамак ила ҳосил қилинади. Қуръондан биринчи тушган оят “Ўқи” деган сўз эди. Ўқиш билан инсоният жаҳолат зулматидан халос бўлади. Шайтон ва нафсни таниш, уларнинг кирдикорларидан огоҳ бўлиш учун ҳам инсониятга илм даркор. Рамазон рўзасини мукаммал тута олиш, унинг қадрини, ҳикматини,берилажак улуғ савобларни, одобларини билмоқ учун ҳам инсонга илм даркор. Инсониятга илоҳий неъмат “Қуръон”ҳам айнан рамазон ойида туширилганлиги учун ҳам Рамазон ойида сўз ва амалнинг бирга мужассам бўлиб инсониятга хизмат қилиши ҳолатлари топилгани учун ҳам бу ой муборак ва фазилатли ойдир.

Абдумутал АТАБОЕВ,

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси

Жиззахвилоятвакилиўринбосари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.