Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

14-04-2020, 10:01
Автор: User
Просмотров: 124
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9-мартдаги “Кичик саноат зоналарининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сонли қарори ижроси бўйича танлов эълон қилинади:

   Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотлари бериш, танлаш ва жойлаштириш тўловсиз танлов асосида вилоят Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашининг қарорига асосан берилади.

   Бундан ташқари, кичик саноат зоналари иштирокчилари узлуксиз электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланадилар.

   Талабгор тақдим этиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;

   Талабгорлар томонидан вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га 2-нусхадан ариза, паспорт нусхаси, гувоҳнома нусхаси, тармоқ жадвали, инвестиция буюртманомаси, бизнес-режа, инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси ҳақида маълумот.

  Бунда тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси билан тасдиқланиши лозим ҳамда талабгор тақдим этаётганмаълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.

  Инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

юридик шахсни ташқил этиш ёки унинг таъсисчилари тегишли соҳадаги иш тажрибаси ҳақидаги маълумотлар;

ходимларни ёллаш манбаларини, яратиладиган янги иш ўринлари сони, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, хусусиятлари ва ҳажмлари;

   ички ва ташқибозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўрсатиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тахминий қиймати ва сотиш бозорлари;

  хомашё базасини мавжудлиги ва хомашё билан таъминланишини кафолатловчи имкониятлар;

   ишлаб чиқариш учун ресурслар ва тайёр маҳсулотлар логистикаси ва транспортда ташиш схемаси тўғрисида маълумотлар;

   инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мухандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг зарур миқдорлари ва параметрлари;

   газ, қаттиқ ва суюқ чиқиндиларнинг турлари ва миқдорларини ҳамда ишлаб чиқариш ташламаларининг мавжудлиги;

   ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ер участкасининг тахминий ҳажмлари;

   технологик ускуналар, ишлаб чикарувчилар, таъминотчилар рўйхати билан биргаликда (экологик талабларини ҳисобга олган ҳолда) ишлаб чиқариш технологиясининг тавсифи;

   инвестицияларнинг режалаштирилаётган миқдорлари, тури ва киритиш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва кредит жалб қилинганда гаров таъминоти;

   инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари.


Жойлашган манзили
Лотлар жами
Майдони (га)
Бахмал КСЗ, Ўсмат ШФЙ.
3 та лотлардаги
4.0 га
Ғаллаорол КСЗ, Ғофур Ғулом МФЙ.
1 та лотдаги
0.14 га
Дўстлик КСЗ, Собиқ АТП-28.
4 та лотлардаги
0.63 га
Зомин КСЗ, Шароф Рашидов МФЙ.
15 та лотлардаги
2.6 га
Даштобод КСЗ, Даштобод ш. ПТК ҳудуди
20 та лотлардаги
8.60 га
Зарбдор КСЗ, Ойбек МФЙ,
Равот МФЙ
10 та лотлардаги
0.36 га
8 та лотлардаги
3.0 га
Зафаробод КСЗ, Бўстон МФЙ
14 лотлардаги
2.75 га
Мирзачўл КСЗ, Ғалаба МФЙ
“Иржар” ПТК (бино ва иншоотлари б/н)
1 та лотдаги
3.0 га
8 та лотлардаги
  1. А


   Изох: Хар 10 стоих ер майдонига энг кам 5 та иш уринлари яратилиши талаб этилади.

   Эслатма: Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар, вилоят Эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий Кенгашига киритилгандан сўнг, ҳужжатларда камчиликлар бўлса, берилган таклифлар маъмурий Кенгаш томонидан рад этилади.

   Агар ўтказилган танлов натижалари бўйича талабгорлардан инвестиция буюртманомалари келиб тушмаса ёки битта инвестиция буюртманомаси келиб тушса, шунингдек, КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабулқилинган тақдирда, танлов ўтмаган деб ҳисобланади.

   Маъмурий кенгаш томонидан такрорий танлов ўтказиш санаси белгиланади ва бу ҳақда ягона буюртманомани берган иштирокчи хабардор қилинади.

   Такрорий танлов ўтказиш санаси эълон қилинган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида белгиланади.

   Танловнинг бошланиш муддати эълон чиққан кундан бошланиб, якунланиши бир ой давом этади.

   Мурожаат учун манзил: Жиззах эркин иқтисодий зонаси

маъмурий биноси.viloyat-kszbyd@inbox.ruтел: (72) 221-53-07,(99) 556-22-26




скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.