Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

ТИББИЙ ХИЗМАТ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

3-12-2018, 17:01
Автор: User
Просмотров: 988
Комментариев: 0
Версия для печати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Адолат” СДП Сиёсий кенгашининг раиси Наримон Умаров раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи вилоятимизда бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганди.
Айни пайтда вилоят аҳолисига 37 та шифохона, 113 та амбулатория-поликлиника, 54 та ҚВП, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали, унинг жойлардаги бўлимлари, 14 та давлат санитария-эпидемиология марказлари ва бошқа тиббиёт муассасалари хизмат кўрсатмоқда. Тез тиббий ёрдам автомашиналарининг сони 102 та. Уларнинг 63 тасига ёки 61,8 фоизига GPS — навигатор ускунаси ўрнатилган. Бу хизмат кўрсатиш маданиятини оширишда қулай имкониятдир.
Ишчи гуруҳи аъзолари соҳа истиқболлари ҳақида ҳам етарли маълумотга эга бўлишди. 2019 йилда вилоят бўйича тиббий соҳада 23 лойиҳа амалга оширилади. Хусусий тиббиёт муассасаларини ташкил қилиш ҳисобидан 163 та бўш иш ўрни яратиш белгиланган.
Мониторинг давомида ютуқлар билан бирга ҳали жиддий камчиликлар, муаммолар ҳам борлиги аниқланди. Хусусан, Жиззах шаҳри, Пахтакор, Зарбдор туманларидаги қатор шифохоналарда кадрлар танқислиги юзага келган, патронаж хизмати кўнгилдагидек эмас.
Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари бу борада кучли депутатлик назорати ўрнатиш зарурлиги айтиб ўтилди.
                                                                                      (Ўз мухбиримиздан)скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.