Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЧАРОС –ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК МУАЛЛИФИ

ЧАРОС –ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИК МУАЛЛИФИ

19-11-2018, 14:27
Автор: User
Просмотров: 43
Комментариев: 0
Версия для печати
Ҳозирги илм-фан жадал суръатларда тараққий этаётган даврда замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши таълим олувчилар олдига мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда. Бу муаммоларни ҳал этиш учун ўқув адабиётларининг янги авлодларини яратиш, уларни тайёрлаш борасидаги илмий-услубий, ташкилий ва молиявий ишларни амалга ошириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Чарос Базарбоева Жиззах давлат педагогика институтининг Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишига ўқишга киргандан бошлаб талабалар орасидаўзининг дунёқараши, интилувчанлиги ва тиришқоқлиги билан ажралиб турарди. У ўқиш билан биргаликда илмий фаолият билан ҳам шуғулланиб келаяпти.
–Илмий-тадқиқот ишимнинг вазифаси мактаб информатика курси мавзуларини таҳлил қилиш,–деди Чарос Базарбоева. –Таълим жараёнига электрон таълим ресурсларини жорий этиш муаммоларини ўрганиш, информатикадан электрон таълим ресурсларини яратишни таҳлил қилиш асосий мақсадим эди.
Чарос илмий фаолияти давомида 14 та илмий-услубий ишларини эълон қилган, жумладан, 8 та илмий-амалий, илмий-услубий тезислари республика, МДҲнинг илмий журналларида, 1 та мақоласи халқаро миқёсдаги илмий конференциялар материаллари тўпламида чоп этилган. Ҳаммуаллифлик асосида 1 та ўқув-услубий қўлланмаси нашрдан чиқарилган. ЭҲМ учун яратилган дастурларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 1 та патент гувоҳномасини олган.
Илмий тезис ва мақолаларида замонавийтаълим тизимининг асосини юқори сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этилиши, таълим жараёнига умумтаълим мактаблари фанларини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш кенг ёритилган. Хусусан, умумтаълим мактаблари информатика курси мавзуларини ўқитишда электрон таълим ресурсларидан, жумладан, электрон дарслик, электрон ўқув қўлланма, мультимедиали электрон ишланмалар яратиш ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш методикаси ​ўз аксини топган.
Илмий фаолиятининг асосини умумтаълим мактаблари учун информатика курсидан электрон дарслик яратиш ва ундан фойдаланиш ташкил этади. Шу мақсадда “Информатика. 6-синфлар учун электрон дарслик”ни яратди. Электрон дарслик учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент гувоҳномасини олган.
Ч.Базарбоева томонидан яратилган электрон дарслик умумтаълим мактаблари информатика дастурига асосланган бўлиб, информатика курсидан дарс жараёнида фойдаланиш мумкин. Унда мавзулар, машқлар, уйга вазифалар, ҳар бир мавзу учун тестлар келтирилган. Шунингдек, дарс жараёнида анимацион тақдимотлардан, овозли таянч тушунчалардан, қўшимча дастурлардан, интерактив тест ва тақдимотлардан фойдаланиш мумкин. Айни пайтда иқтидорли талаба илмий ишларини давом эттириб, мактаб информатика дастури асосида 6-синфлар учун яратилган электрон дарсликнинг интернет версиясини ҳам ишлаб чиқди ва у интернет тармоғининг www.informat.uz сайтига жойлаштирилди. Бугунги кунда ушбу сайтдан умумтаълим мактабларида информатика курсини ўқитишда интернет тармоғи орқали фойдаланилмоқда.
–Чарос томонидан яратилган электрон дарсликдан фойдаланиш ўқувчилар тасаввурларини кенгайтиради,–деди илмий раҳбари Тангиров.–Кўргазмалиликни таъминлайди, дарсга бўлган қизиқишни оширади, мустақил таълим олишга имкон яратади, таълим сифат ва самарадорлиги оширишга хизмат қилади. Электрон дарсликдан умумтаълим мактаблари информатика курсини ўқитиш жараёнида, дарсдан ташқари машғулотларда, мустақил билим олишда фойдаланиш мумкин.
Талабалар орасида талабчанлиги, аъло хулқи ва тиришқоқлиги билан алоҳида ажралиб турадиган Чарос Базарбоева жамоат ишларида фаол иштирок этади. Бу йил у Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлди. Ёш талабага берилган мукофот унга янада масъулиятли, ташаббускор, журъатли, маънавий етук бўлишида туртки бўлади десак муболаға бўлмайди. У ўзининг меҳнатсеварлиги, бағрикенглиги ҳамда ғамхўрлиги билан тенгқурлари орасида ҳурмат қозонган. Чарос келажакда мамлакатимиз ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонамиз.
​                                                                                                      Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.