Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИШЛОҚДА 100 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

ҚИШЛОҚДА 100 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ

29-10-2018, 15:28
Автор: User
Просмотров: 36
Комментариев: 0
Версия для печати

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Бунёдкор қишлоғида янги тикувчилик цехи иш бошлади.
“Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг филиали сифатида ташкил этилган цехда 100 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди.
Филиалда ишлаётган тикувчилар жамиятнинг Мирзачўл туманидаги бош тикувчилик корхонасида бир ой давомида малака оширди. Ҳозирча бу ерга бош корхонадан ярим тайёр, яъни бичилган кийимлар келтирилиб тикилмоқда.
– “Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоғимизда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Бунёдкор” қишлоқ фуқаролар йиғини мутахассиси Гулнора Балқаева. – Ушбу дастур асосида бўш турган бино реконструкция қилиниб, тикувчилик корхонаси барпо этилди ва уйда ўтирган хотин-қизлар ишли бўлди. Яқинда қишлоғимизда янгиланган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилиши эвазига яна иш ўринлари кўпаяди.
Айни кунларда қишлоқда дастур асосида ижтимоий иншоотлар, уй-жойлар ва йўлларни таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
                                                                                                                                       
Тошқул БЕКНАЗАРОВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.