Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ

УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ

23 сентябрь 2018, Воскресенье
44
0

Вилоятимиз тоғли туманларининг деярли барчасида олийҳиммат кишилар ташаббуси билан музейлар ташкил этилган. Фориш тумани ҳам кўп минг йиллик тарихга эга, айниқса, Жиззах қўзғолони унинг тарихида алоҳида ўрин тутади.

Форишлик ташаббускор аёл, ЎзХДП туман кенгашининг раиси Норинисо Ирисова 2015 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат Фондининг 25 миллион сўмлик грантини ютиб олган эди. Унинг лойиҳаси асосида Боғдон МФЙ ҳудудидаги собиқ ўқувчилар уйи биносида Фориш ўлкашунослик музейи ташкил этилди.

Музей етти бўлимдан иборат, айниқса, мустақиллигимиз солномаси тўлақонли акс этганлиги кишини ҳайратда қолдиради. Туманга хос маданий мерос намуналари – улоқ-кўпкари, халқ оғзаки ижоди намуналарига ҳам катта ўрин ажратилгани музейнинг кенг қамровидан дарак беради.

Аммо музей экспонатлари сони ҳали етарли эмас. Гарчи Фонд грантиэвазига аҳолидан тарихий ашёлар стеллаж ва офис техникалари харид қилинган бўлса-да, бинонинг таъмири, теварак-атрофни ободонлаштириш учун ҳомийлик ёрдами ниҳоятда зарур.

Яқинда ЎзМТДП вилоят кенгаши томонидан хайрли иш – “Халқ хазинаси” акцияси амалга оширилди. Партиянинг “Ёшлар қаноти” қошида тузилган “Кўмак” тарғибот гуруҳи аъзолари акция доирасида музей экспонатлари сонини кўпайтиришни мақсад қилиб олдилар. Ташаббускор ёшлар туманнинг чекка ҳудудидаги Ҳайдар ота қишлоғида яшовчи Улуғмурод Махатов хонадонидан ҳақиқий халқ хазинасини топдилар. Хонадон соҳиби акцияни тўла қўллаб-қувватлади. XVIII-XIX асрларга оид сопол кўза, мис қумғон, обдаста, чилим, омоч тиши каби 9 дона хўжалик ва уй-рўзғор буюмларини музейга топширди.

- Музейга бориш – тарихга саёҳат демакдир, - дейди ЎзМТДП вилоят кенгаши ижроия қўмитаси девони раҳбари вазифасини бажарувчи Орифхўжа Мелиев. - Айниқса ёшларнинг ташрифи катта маънавий аҳамиятга эга. Аммо вилоятимизнинг ҳамма туманларида ҳам ҳудуд тарихидан сўзловчи музейлар мавжуд эмас. Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш партиямиз дастурий мақсад-вазифаларига ҳамоҳанг. Шу боис “Халқ хазинаси” акцияси орқали аҳоли қўлидаги мавжуд тарихий қийматга эга ноёб буюмларнинг музейларга топширилишида партиямизбундан кейин ҳам ўз ҳиссасини қўшаверади.


Муқаддас САПАРОВА.

скачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ
23 сентябрь 2018, Воскресенье
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
23 сентябрь 2018, Воскресенье
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар