Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » СОДДАЛАШТИРИШ ЭКСПЕРИМЕНТИ

СОДДАЛАШТИРИШ ЭКСПЕРИМЕНТИ

29-10-2018, 14:44
Автор: User
Просмотров: 33
Комментариев: 0
Версия для печати
Тадбиркорлик лойиҳаларини фаол амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор бюрократик талабларни бартараф этиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкаларини тадбиркорларга сотишни соддалаштириш мақсадида яқинда республикамиз Президентининг Фармони қабул қилинди. “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”гиушбу Фармон асосида 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларини сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Мазкур эксперимент доирасида вилоят ҳокимларига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди.
Эндиликда улар бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини баҳоламай туриб, “E-IJRO AUKSION” орқали сотиш ваколатига эга бўладилар. Фармонга кўра айрим шартлар асосида ер участкалари ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ва фойдаланилмаётган ер участкаларини тадбиркорларга сотиш жараёнини соддалаштириш, бюрократиядан ҳоли қилиш учун бир қатор чора- тадбирлар белгилаб берилган.
Таъкидлаш жоиз, ушбу чора-тадбирлар ҳозирча эксперимент тарзида жорий этилаётган бўлиб, жуда қисқа муддат берилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда тадбиркорлар ва ҳокимлик масъуллари ўта масъулият билан вақтдан унумли фойдаланишлари муҳим. Чунки ушбу экспериментнинг муваффақиятли ўтиши иқтисодни либераллаштириш ва қулай тадбиркорлик муҳитини жорий этиш жараёнларига ижобий туртки бўлади.
Тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган муҳим чора сифатида баҳоланаётган ушбу Фармон юртдошларимиз орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Фармоннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган семинар ҳам ана шу мавзуда бўлди. Семинарни вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи вазифасини бажарувчи Эшбек Махаммадиев кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг республика Адлия вазирлигининг бошқармаси бошлиғи Баҳрулло Хасанов, республика “Ергеодезкадастр”нинг масъул ходими Ихтиёр Эргашев, вилоят мажбурий ижро бюросининг вакили Бобур Умаровлар бўш турган объектлар ва ер участкаларининг сотилиш тартиби,янги электронаукцион савдо майдончасидан фойдаланиш тўғрисида маъруза қилишди.
Семинар сўнгида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
                                                                                                                                             Зоир ТУРСУНҚУЛОВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.