ДСБ ДАГИ СЕМИНАР ЭЛЕКТРОН ҲИСОБВАРАҚ ФАКТУРАЛАР АФЗАЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИЖиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси мажлислар залида тадбиркорлар ва ҳисобчилар учун электрон ҳисобварақ фактуралар орқали ҳужжат айланиш тизими ва онлайн НКМдан фойдаланиш мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Абдулла Азизов иштирок этди. Ўқув семинарида 200 нафардан зиёд иштирокчилар Давлат солиқ хизматига рақамли технологияларни жалб этишнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий ахборот маркази директори Ҳаёт Насруллоев маърузасида сўз борди. Семинарда электрон ҳисобварақ фактуралар орқали ҳужжат айланиши ва виртуал кассадан фойдаланиш амалий кўргазма тарзида кўрсатиб берилди. Рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳеч қандай бюрократик тўсиққа ўрин қолдирмаслиги, аксинча яширин иқтисодиётга барҳам бериши ва коррупцияга йўл қўймаслиги билан жуда қулайдир. ![]() - Маълумки, 1 апрелдан бошлаб барча турдаги бухгалтерлик ҳисоб-китобларининг электрон ҳисобварақ фактуралар орқали амалга оширилиши белгиланган, - дейди Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи Абдукарим Ишназаров. – 1 июлдан бошлаб эса хўжалик юритувчи субъектларнинг бу жараёнда қатнашмаслиги солиқ идоралари томонидан жаримага тортилишига сабаб бўлади. Мавжуд ўзгариш ва янгиликларни барча тадбиркорлар ҳамдаҳисобчиларга етказиш мақсадида республикамиз бўйлаб ўқув семинарлари ташкил этилмоқда. Жиззах вилоятида ўтказилган семинарда онлайн назорат касса машиналарининг афзалликлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Семинардавилоятда фаолият кўрсатаётган касса аппаратларига техник хизмат кўрсатиш марказлари вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилди. Тадбиркорларнинг 30 яқин саволлари ва фаолиятда дуч келаётган айрим муаммолар тингланиб, мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди. Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
09:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 010:12
ГЕРМАНИЯ ТАЖРИБАСИ — ПАХТАКОРДА 008:04
ОТАМДАН ҚОЛГАН ДАЛАЛАР 008:09
МАЛАКА ОШИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ 014:10
БАЙРАМ МУНОСИБ ҚАРШИЛАНМОҚДА 014:10
“ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА АГЕНТИ” 014:10
ҲАМИША СЕРГАК 009:01
ТОМОРҚА – ХОНАДОН БАРАКАСИ 009:01
МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПГАН АЁЛ 008:12
ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ 010:12
ОЛМАЧИЛИКЛАРНИ УЙҒОТГАН АЁЛ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|