Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН МАНФААТИ МУЖАССАМ

МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН МАНФААТИ МУЖАССАМ

26-02-2020, 10:58
Автор: User
Просмотров: 604
Комментариев: 0
Версия для печати

   Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказди.

   Бугунги кунда фуқароларнинг дарду ташвишини эшитиш, турли хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек, уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

   Юртбошимизнинг 2016 йил 28 де-кабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

   Бу борада вилоят ҳокимлигиташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб,"ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати" принципи асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган эзгу мақсад мужассам.

   Мирзачўл туманида ҳам ташкил этилган оммавий сайёр қабулда 74 та мурожаатдан 15 таси жойида ҳал этилган бўлса, 8 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди. 56 та мурожаатлар ижроси қонун доирасида ўрганиб чиқиш ҳамда ижобий ҳал этиш учун тегишли вилоят раҳбарларига топшириқ берилди. Сайёр учрашув натижаларига кўра юртдошларимизнинг муаммоларини таҳлил қилиш бўйича туманда ишларнинг самарали йўлга қўйилмаганлиги, аҳолининг тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида камчиликлар ва муаммолар йиғилиб қолганлиги кўзга ташланди.

   Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, уларнинг қонуний талабларини кўриб чиқиш, муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор қаратилмаган."Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш борасида камчиликлар кўзга ташланаяпти.


   Сайёр қабул давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш, ер майдони ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.