Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЕЧИМИ ТОПИЛМАГАН МУРОЖААТ

ЕЧИМИ ТОПИЛМАГАН МУРОЖААТ

26-02-2020, 10:37
Автор: User
Просмотров: 481
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида янги тизим — Президентнинг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхона фаолиятининг йўлга қўйилганлиги халқ ва давлат идоралари ўртасидаги кўприк вазифасини ўтовчи тузилмага айланди. Ушбу тизим фуқароларнингкўплаб муаммоларини ижобий ҳал этишда самарали натижа бермоқда.

   Туманнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик учун сайёр қабуллар ташкил этилиб, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва одамларнинг ҳаётий муаммолари жойида ҳал этилмоқда.Туман халқ қабулхонасига ўтган 2019 йил мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1564 та, шундан 1289 та ёзма, 275 та оғзаки мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 1042 таси қаноатлантирилди. 522 та мурожаатчига қонунийтушунча берилди.

   Таҳлиллар аҳолини қийнаётган муаммоларнинг асосини пенсия ва нафақалар таъминотидаги камчиликлар ташкил этишини кўрсатди. Ўтган йили шу масала бўйича 121 та, иш билан таъминлаш юзасидан 97 та, уй-жой ва ер билан таъминлаш борасида 68 та, электр, иссиқлик таъминоти бўйича 265 та, коммунал тўловлардаги муаммолар хусусида 88 та мурожаатлар келиб тушди.

   Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги қарорини бажариш юзасидан секторларнинг ишчи гуруҳи аъзолари томонидан секторлар таркибига кирувчи маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди. Жумладан, Халқ қабулхонаси ва сектор ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш орқали тумандаги мавжуд 34296 та хонадонлар ўрганилиб, 6516 та муаммолар аниқланди.

   Муаммолар тегишли идора ва ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Кўп маблағ талаб этадиган муаммолар эса йўл харитасига киритиш учун Шароф Рашидов туман кенгашига ахборотнома тақдим этилди.

   Гуруч кўрмаксиз бўлмайди, деганларидек мурожаатларни ўрганиш жараёнида сусткашликка йўл қўйган ходимлар ҳам учради. Масалан, туман бандликка кўмаклашиш маркази ходими Ғ.Полвонов томонидан мурожаатчилар билан учрашмасдан далолатнома расмийлаштирганлигиучунунга нисбатан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш чораси кўрилди.

   2019 йил мобайнида Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг ижросини ўз вақтида таъминламаган 10 нафар ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар берилди. Шундан 2 нафари билан меҳнат шартномасибекор қилинди. 8 нафар ходимларга тегишли интизомий чора кўрилди.

   Бундан ташқари Шароф Рашидов тумани, "Уч тепа" МФЙда истиқомат қилувчи Мавжуда Хошимова2020 йил, 6 январь куни кўчасидаги ичимлик суви қувури ёрилиб кетганлиги юзасидан мурожаат қилган. Ушбу мурожаат тегишлилик бўйича туман "Сувоқова" ДУКга юборилди. Корхонанинг ходимлари томонидан 13 январь куни мурожаатижобий ҳал этилди, деб фуқаронинг билдиришномаси илова қилинган ҳолда Халқ қабулхонасига маълумот берилган.

   Фуқаро билан суҳбат чоғида унинг билдириш хати ёзиб бермаганлиги, ёрилиб кетган сув қувуридан ҳанузгача ичимлик суви сизиб чиқаётганлиги маълум бўлди.

  Мурожаатнинг ечимини топиш ўрнига сохтакорликга йўл қўйганлиги боис мутасаддиларга тегишли тартибда чора кўриш учун туман прокуратурасига юборилди. Президентимиз таъкидлаганларидек, ечими топилмаган мурожаат назоратдан олинмайди.

Жавоҳир БОЛТАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.Рашидов туманидаги

Халқ қабулхонаси мутахассиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.