Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИНОЯТЧИЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ бугунги ишларимизнинг самарасига боғлиқ

ЖИНОЯТЧИЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ бугунги ишларимизнинг самарасига боғлиқ

24-02-2020, 15:54
Автор: User
Просмотров: 534
Комментариев: 0
Версия для печати

   Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги мурожаатномасида мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига дахлдор муҳим масалаларга тўхталар экан, жиноятчиликка қарши курашиш муҳитини яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Ташхаджаев ҳамда республика ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Дониёр Қодиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари вилоятимизнинг Мирзачўл, Арнасой, Пахтакор, Зарбдор, Зомин туманларида бўлиб, ички ишлар органларининг тезкор хизмат фаолиятини ўрганиш билан бирга "Обод қишлоқ" дастури доирасида қилинган ишлар билан танишди.

   Жумладан, қўшни республика билан чегарадош ҳисобланган Мирзачўл туманидаги ўзбек-қозоқ маданият маркази, ҳудуддаги "Мирзачўл тикувчилик мажмуаси", "Мирзачўлтекс" енгил саноат корхонасида бўлишди.Юртбошимизнинг беш ташаббуси асосида хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ана шундай учрашув Пахтакор туманидаги "Пахтакор барака чеварлари" масъулияти чекланган жамиятида ҳам ташкил этилди.

   Шаҳримиз марказидаги вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор штаби фаолиятида амалга оширилаётган ишлар ҳамда фуқароларнинг аризаларини қабул қилиш ва улар билан суҳбатлашиш учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди. Жумладан, 34 гектар майдонга эга "Ўрда" экологик боғида жойлашган штабда 78 та видео қурилмалар орқали ҳудуд кузатилмоқда. Лекин кўплаб қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш борасида қийинчиликлар юзага келаётганлиги сабабли назорат ускуналари сонини 138 тага етказиш кўзда тутилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъуллари боғдаги 3-сектор учун ажратилган майдонда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди.

   Тадбир давомида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишида фаоллик кўрсатаётган давлат ва жамоат ташкилотларининг 8 нафар вакилларига вилоят ички ишлар бошқармасининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

   Кун якунида Жиззах вилояти ҳокимлигида ишчи гуруҳи томонидан ички ишлар органлари тезкор хизматлари фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда соҳани халқчил тизимга айлантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш учун барча куч ва имкониятларни ишга солиш борасида келишиболинди.

   Шундан сўнг, 15 нафар вояга етган йигит-қизларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ,

Алижон АБДУСАТТОРОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.