Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХОТИРА — МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

ХОТИРА — МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

19-02-2020, 10:40
Автор: User
Просмотров: 115
Комментариев: 0
Версия для печати

   1979-1989 йиллар давомида афғон юртига минглаб ватандошларимиз ҳарбий хизматга ва меҳнатга сафарбар этилган эди. Афғонистоннинг жафокаш халқини уруш чангалидан озод этиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш йўлидаги бошланган жангнинг якунланганига 15 февраль куни 31 йил тўлди.

   Уруш алангасини, ўқларнинг ёмғирдек ёғилишини, одамларнинг ваҳшийларча ўлдирилаётганини, ёш ўғилқизларнинг оламдан бевақт ўтаётганлиги ҳолатларини тасвирлаш жуда қийин. Ушбу жангларда воҳамиздан 1956 нафар йигитлар қатнашган. Улардан 35 нафари жанг майдонларида ҳалок бўлишди. 247 нафари ногирон бўлиб қайтди.


   Вилоятимиз марказидаги "Хотира" майдонида мазкур сана муносабати билан хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди ва сўзга чиқди. Фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳмонлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

   Шундан сўнг "Аср" тўйлар мажмуасида бир пиёла чой устида суҳбат ташкил этилди.

   Сўзга чиққан нотиқлар ўтган давр мобайнида жангчифахрийлар, уруш ногиронлари, ҳалок бўлган жангчилар оила аъзоларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаш, соғлиғини қайта тиклашга кўмак бериш борасида қилинган ишлар ҳақида тўхталдилар. Жумладан, кўплаб шундай юртдошларимизга санаторияларда даволаниш ҳамда соғлиғини тиклашлари учун йўлланмалар, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига кўмаклар берилди.

   —Мамлакатимизнинг собиқ байналмилалчи жангчиларга бундай эътибордан кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди. Бунга жавобан кучқувватимиз бор экан, она Ватанимиз тараққиёти йўлида хизмат қилишга, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда бунданда кўпроқ ишларни бажаришга тайёрмиз, — дейди Жиззах шаҳри жангчи фахрийлар ва ногиронлар бўлими раиси Исроил Қўчқаров. — Бугун барча қатори мен ҳам шундай дориламон кунларда яшаётганимизга шукроналар келтираман.

   Тадбир сўнгида маҳаллий санъаткорлар она Ватанни, тинчликни тараннум этувчи куйқўшиқлар ижро этдилар. Жангчифахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.