Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » СУВГА ТУПИРМА, СУВГА ҚАРАБ СУПИРМА!

СУВГА ТУПИРМА, СУВГА ҚАРАБ СУПИРМА!

17-02-2020, 15:38
Автор: User
Просмотров: 50
Комментариев: 0
Версия для печати

   Асрлар давомида отабоболаримиз ариқ, дарё сувларини покиза сақлашни ўзларининг бурчлари деб билган. Шу боисдан халқимиз "Сувга тупирма, сувга қараб супирма!" деб бежизга айтишмаган. Бу халқимизнинг азалазалдан сувни катта эҳтиром билан эъзозлашидан далолатдир. Мазкур иборалар ёшлигимизда тезтез қулоғимизга чалинарди, бугунчи?...

   Сув — обиҳаёт, тириклик манбаи, поклик, мусаффолик рамзи. Сув инсоннинг ҳаёт кечириши учун асосий қувват манбаидир. Табиатда биз кўриб турган, баъзан унчалик парво қилмайдиганимиз ана шу табаррук сув инсоният учун улуғ неъмат ва айни пайтда бемисл мўъжизалигини барчамиз яхши биламиз. Афсуски, сувни исроф қилаётган, бу бебаҳо неъматга кўркўрона бепарво муносабатда бўлаётганларнинг борлиги кўнглимизни хира торттиради.


   Кейинги йилларда Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтадиган 13 та ариқ ва каналларнимавсумга тайёрлаш номигагина ўтказилаётганлиги бор ҳақиқат. 88,2 километр масофани ташкил этадиган ушбу ариқ ва каналларга аҳоли, корхона ва ташкилотлар ходимлари томонидан чиқинди ташланаётганлиги ҳам бор гап.

   Суратда тасвирланган "Қалия" ариғи Зарафшон дарёсидан оқиб келаётган сув билан тўйинади. У Тинчлик, Хайробод, Ҳамид Олимжон, Улуғбек номли маҳаллаларини кесиб ўтади. Умумий узунлиги 8,6 километрни ташкил этадиган ушбу канал бугунги кунда аҳоли томонидан турли хил чиқиндилар билан тўлдирилган. Бунинг устига ариқ атрофидаги довдарахтлар яқин орада буталмаган. Ачинарлиси, юртдошларимиз хонадонидан чиқаётган чорва моллари чиқиндилари, хонадон эгаларининг ювиниш хонасининг канализация тизими ариққа оқизилаётганини қандай баҳолаш мумкин? Ҳамид Олимжон номли, Кимёгар, Маданият маҳаллаларини кесиб ўтувчи "Қангли" каналиҳам бундай аянчли ҳолатдан мустасно эмас.

   Бугунги кунда жаҳонда юз бераётган турли хил юқумли касалликларнинг олдини олишда аввало атрофмуҳитга эътиборли бўлишни, оқова сувимизни ифлос қилмаслик, асрабавайлаш, келажак авлодга асл ҳолича етказиш, шу йўл билан саломатлигимизни муҳофаза этишнинг нақадар долзарблигини чуқур ҳис этишимиз лозим.

   Хўш, бундай эътиборсизлик, боқибеғамлик, лоқайдликка ким ва қачон барҳам беради? Бу борада туман, шаҳар ҳокимлиги, қолаверса, вилоят экологик ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бошқа мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Муаллиф олган суратлар.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.