Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

Боболаримиз мероси

10-02-2020, 13:51
Автор: User
Просмотров: 33
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Шароф Рашидов туманидаги 12-умумтаълим мактабида ҳам буюк бобокалонимиз таваллуди ўзгача тайёргарликда байрам қилинаяпти. Яқинда мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Лайло Усмонова "Боболаримиз мероси" деб номланган очиқ дарс уюштирди.

   педагогик технологиялар асосида, интерактив усулда ўтказилган машғулот давомида буюк бобокалонимизнинг ҳаёти, ижоди билан боғлиқ слайдлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. "Нон иси" ривоятининг саҳна кўринишида ҳикоя қилинишича, Ҳусайн Бойқаро:

   — Дунёдаги энг хушбўй нарсани келтиринг, — деб қолибди. Вазирлар жамики муаттарнарсаларни муҳайё этишибди.

Бироқ бирортаси Султонга маъқул бўлмабди. Вазирларнинг боши қотиб, Алишер Навоийга мурожаат қилишибди.

   — Саройга бир сават нон олиб боринглар, — дебди Навоий.

   — Раҳмат, дўстим, — дебди Ҳусайн Бойқаро. — Янги ёпилган нон исини истаётган эдим, топиб айтибсиз.

   Алишер Навоий ижодида ёшлар учун ибратомуз жиҳатлар беҳисоб. Унинг Ватанни севиш, отаонага ҳурмат, дўстга садоқат хусусидаги фикрлари очиқ дарс давомидагисаҳна кўринишларида, ғазаллар мушоирасида ҳам ўз аксини топди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.