Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БОЛАЛАРГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК

БОЛАЛАРГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК

5-02-2020, 09:22
Автор: User
Просмотров: 18
Комментариев: 0
Версия для печати

   Эшитиш — инсоннинг шахс сифатида шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Чунки одамзод ахборотнинг 65 фоизини эшитиш, қолганларини кўриш, вибрация сезгиси, ҳид билиш орқали англайди.

   Мамлакатимизда ривожланишида нуқсони бор болаларни тарбиялаш, уларга зарур шароитларни яратиб беришга жиддий ёндашилмоқда. Бу масалалар давлат аҳамияти даражасига кўтарилиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш чораларитадбирлари белгиланаяпти. Кўпчилик вилоятларда ривожланишида нуқсони бор болалар учун махсус мактабгача таълим муассасалари, махсус мактабинтернатлар ташкил этилган бўлиб, уларда тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратиб берилган. Охирги ўн йилликда бундай таълим масканларини мутахассис кадрлар билан таъминлашда яхши натижаларгаэришилди.

   Зарбдор туманидаги Янги Бўстон шаҳарчасида 200 ўринга мўлжалланган кар болалар махсус мактабинтернати ҳамда 200 ўринга мўлжалланган заиф эшитувчи болалар махсус мактабинтернатлари кўп йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Уларда алоҳида логопед, сурдопедагог, эшитиш қобилиятини ривожлантириш хоналари бўлиб, мутахассиспедагоглар ўқувчилар билан якка тартибда шуғулланиш имкониятига эга.

   Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, фарзандининг эшитишида нуқсони борлигинибилатуриб ҳам, баъзи отаоналаримиз ўз вақтида мутахассис билан маслаҳатлашишмайди. Эътиборсизлик туфайли болада ривожланиши мумкин бўлган нуқсонлар вақтида бартараф этилмайди. Тажрибалар шуни кўрсатадики, нутқининг ривожланиши эҳтимоли бўлган заиф эшитувчи болалар, бутунлай эшитмайдиган кар ва нутқи ривожланмаган ўқувчилар орасида узоқ вақт қолишса, улар билан якка ҳолда шуғулланиш сусайтирилса, феълатворларида кар ва нутқсиз болаларда бўлган ҳаракатлар, имо ишоралар пайдо бўлиб, нутқдан фойдаланмасликка мойиллик кучаяди. Негаки, нутқидаги нуқсонлардан уялиш, ўзидаги камчиликларни иложи борича бошқаларга билдирмай сир сақлашга интилиш ва боланинг феълатворидаги бошқа жиҳатлар бунга сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан, боладаги нуқсон қанча эрта аниқланса, уни бартараф этишга шунча эрта киришилса ва бу нуқсон астасекинлик билан батамом йўқолиб кетишига у ишонтирилса, шубҳасиз кўзланган мақсадга эришилади.

Аллаёр РОПИЕВ,

Лола НУРМАНОВА,

вилоят заиф эшитувчи болалар махсус

мактабинтернатининг ўқитувчилари.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.