Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЁШЛАРИМИЗ –КЕЛАЖАГИМИЗБУНЁДКОРЛАРИ

ЁШЛАРИМИЗ –КЕЛАЖАГИМИЗБУНЁДКОРЛАРИ

31-01-2020, 15:47
Автор: User
Просмотров: 34
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах давлат педагогика институтида Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан“Ёшларимиз – келажагимиз бунёдкорлари” мавзумида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши депутаталари ҳамда фаоллар томонидан Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид олиб борилаётган сиёсат ва давлат дастурларнинг мазмун моҳияти ҳақида фикр мулоҳазалар берилди. Шу билан бирга Ўзбекистон ХДП сайловолди дастурида ёшларга қаратилган ташаббуслар ҳақида ҳам тушунча бериб ўтилди. Шу билан бирга воҳамизда ўз меҳнати билан обрўй-эътибор қозонган юртдошларимиз мисолида жамиятда қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида тўхталди. Бу борада Юртбошимиз томонидан 2020 йил 24 январдаОлий Мажлисга Мурожаатномасида асосий эътибор ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида айтиб ўтдилар.


   Мулоқотда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳақида тўхталиб, бугунги кунда талабаларга турар жойларнинг етишмаслиги, баъзи туманларда ёшлар учун етарлича шароитлар йўқлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга тадбиркорликка қўл урмоқчи бўлган ёшларимизга кредитлар ажратишда учраётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тушунчалар берилди.

   Шундан сўнг фаол ёшларга партия кенгашлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар кўмагида эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.


Нилуфар АЛЛАМУРАТОВА,

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Жиззах

вилояти Кенгаши хотин-қизлар ва ёшлар

масаласи бўйича сектор мудири
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.