Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » «ЁШ ЎҚИТУВЧИЛАР» КЛУБИ НЕГА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА?

«ЁШ ЎҚИТУВЧИЛАР» КЛУБИ НЕГА ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА?

29-01-2020, 10:06
Автор: User
Просмотров: 31
Комментариев: 0
Версия для печати

   Биз ғаройиб даврда яшаяпмиз: атрофимиздаги олам жуда тез суръатларда, таниб бўлмас даражада ўзгаряпти. Шунинг учун ўсиб келаётган авлод билан ишлайдиган ўқитувчи ўзгаришларга, ўз камчиликларини тан олишга, ривожланишларга тайёр бўлиши керак. Бу энг қийини, бироқ тўлақонли шахс сифатида мавжуд бўлиш учун зарур бўлган шарт. Ҳеч иш қилмаган кишигина хато қилмайди. Ўқитувчи эса бундайлар тоифасига кирмаслиги аниқ.

   Ўқитувчи замонавий ўқувчилар нима билан яшаётганини ҳам тушуниши лозим.

   Бундан ташқари, ўқитувчи замонавий ўқувчилар бошқача эканини ёдда тутиши зарур. Улар интернетда яшашмоқда, уларда катта одам маданияти йўқ. Одатда "Ўқитувчи болаларни яхши кўриши керак" дейишади. Бироқ бу фикр жуда мавҳум ва турли талқинларга сабаб бўлиши мумкин. Ахир яхши кўриш тушунчаси жуда кўп қиррали. Ҳурмат тушунчаси билан бари оддий.

   Баландпарвоз сўзлар, буйруқ оҳанги билан замонавий болада таассурот уйғота олмайсиз. Бари "гамбург"ча ҳисоб-китоб билан бўлиши керак: яхши ўқитувчи ўз фанини яхши билади, унинг фойдасини тушунтира олади ва материални қизиқ қилиб етказади.

   Албатта, хислатларнинг барига эга бўлиш ҳам осон эмас. Кўп ҳолларда мактабда ўқитувчиларни танлаб олиш имконияти мавжуд бўлмайди. Шунга қарамай, идеалга қараб интилиш зарур.

Яқинда республикамиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида "Ёш ўқитувчилар клуби" фаолияти йўлга қўйилади, деган хабар ижтимоий тармоқларда кўпгина баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Хўш, аслида клубни ташкил этишдан мақсад нима? Қолипга тушиб қолган фикрлардан йироқман. Шу сабаб унга аниқлик киритиш мақсадида мутахассисга мурожаат қилдим.

   —"Ёш ўқитувчилар клуби" ўқувчиларнинг дарс машғулотидан кейинги бўш вақтини унумли ташкил этиш, педагогика соҳасига қизиққан ўқувчи-ёшларни мақсадли тарбиялаш, ўқитувчилик касбини шарафлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашишга хизмат қилади, — деди вилоят халқ таълими бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жасур Бекмуродов. — Клубга 8-11-синфда таҳсил олаётган келажакда ўқитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган (ўзини ёш ўқитувчи сифатида синаб кўриш истагидаги) ўқувчилар аъзо бўлиши мумкин.

   Клуб аъзоси ўзини ёш ўқитувчи сифатида синаб кўриш учун битта фанни танлайди ва умумий ўрта таълим мактабининг ўша фан ўқитувчисига "Устоз-шогирд" анъанасига мувофиқ бириктирилади. Ўзи танлаган фани бўйича бириктирилган ўқитувчи билан шуғулланади. Шу билан бирга клуб аъзосига ҳафтада икки кун (махсус жадвал асосида) дарс машғулотларидан сўнг умумий ўрта таълим мактабининг ажратилган синфхонасида ўзи танлаган фани бўйича ёш ўқитувчи сифатида тенгдош-тенгдошга тамойили асосида (ўзи билганларини тенгдошларига ўргатган ҳолда) машғулотлар олиб бориш имконияти берилади. Вилоятимизда клубни ташкил этишга ҳали киришилмади. Аммо илк қадамни энг илғор мактаблардан бошлашни кўзлаб турибмиз. Бу бўйича барча таълим муассасаларига керакли таклиф ва тавсиялар берилган.

   Демак келажакда ўқитувчилик касбини эгалламоқчи бўлган ўқувчилар "Ёш ўқитувчилар клуби"га аъзо бўлиши керак. Менинг таклифим, клубга бириктирилган ўқитувчилар болаларга ижтимоий тармоқдаги "Google" қидирув тизимида топилган маълумотлари билан кифояланиб қолмаслиги керак. Аксинча ўзи кўпроқ изланиши, янгиликлар топиш учун ҳаракат қилиши лозим. Агар ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қилиб, клубни қандай ривожлантириш ҳақида ўйласа, кўп нарсага эришади. Ҳамма ҳам адашиши мумкин. Ота-оналар, амаки ва холалар ҳам бундан мустасно эмас. Улар ўз устида ишлаши зарур. "Ёш ўқитувчилар" буни қанча тез англаса, шунча яхши.

   Бу — ёшларимизни мақсад сари дадил етакловчи имкониятдир.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.