Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗОМИНДА БАЙРАМОНА ТАДБИР

ЗОМИНДА БАЙРАМОНА ТАДБИР

20-01-2020, 11:36
Автор: User
Просмотров: 42
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган устувор вазифалар вилоятимизда ҳам оғишмай амалга оширилмоқда.

Туман қиёфасига кўрк бағишлаган замонавий Ёшлар марказида вилоят ҳокими Эргаш Салиев билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айни шу йўналишда олиб борилаётган кенг қамровли ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

   Байрамона тадбирда вилоятимиз раҳбари зоминлик ёшларнинг илғор ташаббус ва ғоялари ҳамиша қўллаб-қувватланишини, секторлар кесимида баркамол авлод эгаларининг ҳар бир мурожаати ҳал қилиб борилишини айтди.

   Шундан сўнг келажагимиз эгаларига сўз берилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. 10-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Фотима Қаҳҳорова Зомин семинарининг биринчи босқичини вилоятимиз ёшлари ўртасида ташкил этиш таклифи билан чиқди.

   Даштобод шаҳарчасидаги 65-умумтаълим мактабининг ўқувчиси Элбек Ўроловнинг айтишича, билим даргоҳидаги ўзбек жанг санъати тўгараги мураббий йўқлиги сабабли ёпилиб кетган. Унинг фаолиятини қайтадан тиклаш лозим.

   Ёшлар томонидан кўтарилган шу каби таклиф, мулоҳазалар вилоят ҳокими ва мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди. 22 та мактабда 2025 йилга қадар замонавий спорт зали бунёд этиладиган бўлди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.