Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТОШБАҒИРЛИК ОҚИБАТИ

ТОШБАҒИРЛИК ОҚИБАТИ

20-01-2020, 10:34
Автор: User
Просмотров: 266
Комментариев: 0
Версия для печати

   Кеч соат 23.00. Кузак шамоли Марғубанинг сочларини ўйнайди. "Анча салқин бўлиб қолибди, шабода ҳам бор", дея у қўлидаги костюмини кийди. "Тоза ҳавода озроқ айланай, Жиззахнинг салқин ҳавоси менга ёқаяпти", дея у кўча четидан юра бошлади. Қалби бир олам орзуларга тўлган қиз ширин хаёллар оғушида кетиб борарди. Минг афсуски унинг сайр қилиши узоққа чўзилмади.

   Юқори тезликда келаётган "Нексия" русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, уни уриб юборди. Одамни уриб юборганини сезган ҳайдовчи тормозни босди. Чийиллаган овозга қизнинг қаттиқ қичқириғи қўшилиб кетди. Бел ва оёқ суяклари шикаст еган қиз "Одамлар, ёрдам беринглар!", деб инграб ётибди. Ҳайдовчи машина кабинасидан тушиб, қизнинг ёнига келди.

   — Амаки, Сизни кечирдим, кўрмай қолдингиз, менга ёрдам беринг, ши-фохонага о-о-либ боринг, мени!... — дея ёлворарди қиз қонга беланиб.

   Ҳайдовчи бошларини чангаллади ва машинасига югуриб бориб ўтирди. Катта тезликда воқеа жойидан ғойиб бўлди.Бу пайтдасоат миллари 23.30 лар эди. Йўлда бирорта ҳам машина кўринмайди. Қизнинг арзу додини ҳеч ким эшитмаяпти. У бир соатдан зиёд вақт оғриқнинг зўридан инграб ётди. Сўнг ҳушидан кетди. Уни шифохонага олиб боришганида минг афсуски кеч бўлганди. 22 ёшли қиз ҳаётдан кўз юмди.

   Қотил изларини йўқотишга қанча уринмасин, барибир ички ишлар ходимлари томонидан жиноят фош этилди. Шу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ходими, катта лейтенант Бунёд ТУРСУНБОЕВ шундай деди:

   —2019 йилнинг 10 сентябрь куни Дўстлик тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг "Тошкент-Термиз" йўналишининг 945 километрида номаълум автомашина асли сурхондарёлик бўлган Марғуба Салимова (исми-шарифи ўзгартирилган)ни уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Натижада қиз "Иккала сон суякларининг синиши, чап болдир суягининг синиши, тизза бўғим соҳаси йиртилган жароҳати, бош мия оғир ёпиқ жароҳати, мия тўқималарининг лат ейиши" ташхиси билан Сирдарё вилояти, Сардоба туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган. Афсуски, қиз ҳушига келмай вафот этган.

   Ходимларимиз томонидан олиб борилган тезкор қидирув давомида жиноятчининг манзили аниқланди. У Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Мамадали Тешаев экан. Ҳайдовчи "Нексия" русумли машинасида қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочади. Қилғиликни қилиб қўйиб, яшириниб юрган бағритош ҳайдовчи машинасининг рангини бошқа рангга бўятади ва бошқа давлат рақами олмоқчи бўлади. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

   Шу ўринда таъкидлаш жоизки, агар ҳайдовчи воқеа жойидан қочмасдан қизга ёрдам берганда, у тирик қолиши мумкин эди. Минг афсуски, жоҳил ҳайдовчи жуфтакни ростлаб қолди. Ҳаёт — инсонга берилган бебаҳо неъмат. Бу неъматнинг қадрига етишимиз керак.

   Йўл-транспорт ҳодисаси ҳар бир одам билан содир бўлиши мумкин. Шундай пайтда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳар бир инсоннинг бурчи. Бурчни адо этмоқлик эса ҳам қарз, ҳам фарздир. Буни унутмайлик.

Васил ИЛЁСОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.