Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

8-01-2020, 00:36
Автор: User
Просмотров: 84
Комментариев: 0
Версия для печати

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ

биринчи сессиясини чақириш тўғрисида

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

   1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессияси 2020 йил 13 январь куни соат 11-00 да Жиззах шаҳрида чақирилсин.

   2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

   Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида;

   Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида;

   Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

   Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида;

   Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.

   3. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тегишли котибиятлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.



Вилоят ҳокими                                          Э.Салиев

                 Жиззах шаҳри,

                 2020 йил, 07 январь
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.