Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИЗЗАХДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ”

ЖИЗЗАХДА “ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ”

30-12-2019, 09:51
Автор: User
Просмотров: 53
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бир неча кундирки, Жиззах шаҳридаги “Ёшлар шаҳарчаси” ҳар қачонгидан гавжум. Вилоятимиздаги энг “Катта арча” атрофидан таралаётган куй-қўшиқлар қалбларга қувонч бағишлайди. Савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, Қорбобо, Қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари байрам шодиёналари иштирокчилари хизматида.

   

   29 декабрь. “Висол” тантаналар мажмуаси тўрига ўрнатилган арча ранго-ранг чироқлар, турли ўйинчоқлар билан безатилган. “Президент арчаси” шодиёналарига таклиф этилган346 нафар кичкинтойларнинг юзларида табассум. Кўзларида байрам қувончи балқиб турибди.

   Ниҳоят шодёналари бошланганлигидан дарак берувчи чорлов мусиқаси янгради.Тантанадаиштирок этган вилоят ҳокими Эргаш Салиевтадбир қатнашчиларини кириб келаётган Янги йил билан табриклади.

   —Барчамиз янги — 2020 йилни шоду ҳуррамликда зўр тантаналар билан кутиб олаяпмиз,—деди Эргаш Алибекович. —Назаримда, ҳеч бир байрам сизларга Янги йилдек завқ-шавқ ҳадя қилмайди. Чунки ҳар йили бу кунда сиз эртаклар дунёсига саёҳат қиласиз, Қорбободан совғалар оласиз. Аммо байрамнинг энг қадрли инъоми Муҳтарам Президентимизнинг сизга атаб юборган совғаси бўлади.

   Дарвоқе, мамлакатимизда барча болаларнинг ўқиши, касб-ҳунар эгаллаши учунетарли шароитлар яратиб берилган.Имконияти чекланганболаларга кўрсатилаётган ижтимоий-ҳуқуқий ва маънавий кўмак кўлами йилдан йилга ошиб бораяпти. Улар спорт-соғломлаштириш, бадиий ижодиёт, ўқув-фан тўгаракларига жалб этилган. Ана шундай хайрли ишлар тизимли чора-тадбирлар асосида амалга оширилаётганлиги самарали натижалар бермоқда.

   —Нур тўла чақноқ кўзларингизга боқиб, очиғи, ҳавасимиз келади,—деди вилоятимиз раҳбари сўзини давом эттириб. —Боиси сиз озод ва обод юртнинг бахтли болаларисиз. Олдингизга улуғ мақсадлар қўйиб, ана шу йўлда муваффақиятларга эришишингиз учун ҳамма имкониятлар мавжуд.Фақат улардан самарали фойдаланишингиз, ёшликнинг ҳар дақиқасини ғанимат билиб, ўқиб, изланишингиз, илм-фан чўққиларини забт этишингиз зарур. Бизнинг вазифамиз сизларнинг билим эгаллашингиз, орзу ва ниятларингиз рўёбини таъминлашга қаратилган интилишларингизни қўллаб-қувватлашдир.

   Байрам давомида болажонларга кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрлик, топширилаётган совғаларда муҳтарам Президентимизнинг эътибори, меҳри тафтини ҳар бир иштирокчи дилдан ҳис этиб турди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёш авлодни турли ёт ғоялар, мафкуравий таҳдидлардан асраш, уларнинг билим ва маънавиятини янада бойитишга жиддий эътибор қаратилаяпти. Бу борадааниқ чора-тадбирлар асосида иш юритилаяпти.

   Эътиборли томони шундаки, кейинги йилларда имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-онасиз ёки уларнинг қаровисиз қолган болаларга меҳр кўрсатиш асосий вазифалардан бирига айланди. Кўнгли ўксик болаларга меҳр, саҳоват ва ғамхўрлик кўрсатиш нафақат Янги йил байрамида, балки кундалик вазифага айланганлиги қувонарлидир.

   Шаҳримиздаги“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалари,Мустақиллик йилларида Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда қурбон бўлган мудофаа, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати ходимларнингфарзандлари6 номдаги ўқув қуроллари, юмшоқ ўйинчоқлар, шахмат жамламаси ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси”га сазавор бўлдилар. Тантана иштирокчиларига совғаларни йиғилганларнинг гулдирос қарсаклари, мусиқа садолари остида вилоятимиз фаолларитопширдилар.

   —Бизга Янги йил совғаларини юборган Президентимизга минг раҳмат,—дейди тадбир иштирокчиси, Шароф Рашидов туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Феруза Пардаева. —Бу ғамхўрлик бизни аъло баҳорларга ўқиб, Ватанимизнинг етук ўғил-қизлари бўлиб етишишга ундайди.

   Тантаналар мажмуаси узра жозибали мусиқа садолари янграб, театрлаштирилган томошалар бошланди. Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокида саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши намойиш этилди.

   —“Презедент арчаси” да иштирок этаётганлигимдан бениҳоя мамнунман,—дейди Жиззах шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” тарбия-ланувчиси Гулмира Мамадалиева. —Арча байрамида “Президентимиз совғаси”ни олдим. Қорбобо, Қорқиз, маймунжон, қуёнча ва айиқполвонбиланрақсга тушдим. Бизга ўз совғаларини юборганликлари учунПрезидентимиздан миннатдормиз.

Мусиқий дастур байрамга жўшқинлик бахш этди. Арча атрофидаги байрам шодёналариқизигандан-қизиди. Байрам тантанасидабахтиёр болаликни, мустақил Ватанимизни улуғловчи қўшиқлар янгради.Барча болалар дилдан ўйнаб, яйраб қувнадилар..

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

“Жиззах ҳақиқати”.

Суратларда:“Президент арчаси”дан лавҳалар.

Муаллиф олган суратлар.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.