Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » UzAuto Motors янги моделларининг нархи расман эълон қилинди

UzAuto Motors янги моделларининг нархи расман эълон қилинди

28-12-2019, 08:52
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   UzAuto Motors компанияси премиум сегментдаги Equinox кроссовери, Trailblazer ва Tahoe йўлтанламаси ҳамда Chevrolet Traverse оилавий кроссовери тақдимотини ўтказилди.

   Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун шартнома тузиш 27 декабрь куни UzAuto Motors’нинг барча расмий дилерлик марказларида бошланади. Премиум синфдаги Tahoe ҳамда Traverse моделларига фақатгина Nurafshon Autocentre’да (Тошкент вилояти) шартнома тузиш мумкин бўлади.

   «UzAuto Motors маҳсулотлари савдоси амалиётидан маълумки, юртимиздаги истеъмолчилар бизнес-синфига мансуб автомобилларни харид қилаётганда тўлиқ комплектацияни афзал кўради. Бунга далил сифатида - Malibu Turbo 2.0 LTZ ҳамда Tracker LTZ автомобилларини келтириш мумкин.Шуларни инобатга олган ҳолда Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари маҳаллий бозорда фақат тўлиқ комплектацияда таклиф қилинади», - дея тушунтиришберди компания.

   Оддийроқ комплектациядаги автомобилни харид қилишни истаганлар дилерга буюртма қолдириши ёки info@uzautomotors.com юбориши мумкин. Зарур миқдорда буюртма йиғилганидан сўнг компания ушбу автомобилларни харидорларга етказади.  

UzAuto Motors янги моделларнинг нархини расман эълон қилди:

Equinox 

Бошланғич нархи:  225 652 174 сўмдан 
Redline LT комплектацияси: 303 478 261 сўм


Trailblazer
Бошланғич нархи:  264 347 826 сўмдан 
LTZ комплектацияси: 346 086 957 сўм

Traverse 
Бошланғич нархи: 404 173 913 сўмдан 
Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм

Tahoe
Бошланғич нархи:  517 391 304 сўмдан 
Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм


Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.