Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИРҒИЗИСТОНЛИК АДИБЛАР — МАНАС МЕҲМОНИ

ҚИРҒИЗИСТОНЛИК АДИБЛАР — МАНАС МЕҲМОНИ

25-12-2019, 09:22
Автор: User
Просмотров: 55
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Адабий дўстлик — абадий дўстлик" ғояси мустақиллик йилларига келиб янги босқичга кўтарилди. Ўзбек-қирғиз адабиёти вакиллари ўртасида борди-келди алоқалари тобора кучайиб бораётганлигидан буни яққол кўриш мумкин.

   Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги амалий кўмагида Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси делегациясининг мамлакатимизга ташрифи чоғида ҳам бу фикрлар қайта-қайта тилга олинди. Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси раиси Нурланбек Қалибеков бошчилигидаги делегация аъзолари "Обод қишлоқ" дастури асосида кўркам қиёфа касб этган Дўстлик туманидаги Манас қишлоғини қизиқиш билан томоша қилишди. Қирғиз миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилаётган бу масканда қардошларимиз билан унутилмас учрашувлар бўлиб ўтди.

   Қирғизистонлик ижодкорлар дастлаб янгидан бунёд этилган қишлоқ фуқаролар йиғини биносида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишдилар. 17-мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган ижодий учрашувларда қирғиз миллий адабиётининг бугунги тараққиёт йўли ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Қирғиз болалар адабиётининг таниқли вакили Жилдиз Акаева, шоир Тинчлиқ Нурманбетов, Киял Таджибаева чиқишларида ўзбек ва қирғиз адабий ҳамкорлигининг самаралари, келгуси истиқболлари ҳақида сўз борди.

   Ташриф доирасида делегация аъзолари 5-умумтаълим мактаби ва маҳалла кутубхонасига Қирғизистонда чоп этилган турли хил бадиий адабиётлар тўпламини топширишди. Улар орасида Чингиз Айтматовнинг дурдона асарлари ҳам бор.

   Шундан сўнг тадбир Манас маданият саройига кўчди. Қардош қирғизистонликлар йиғилганларга ўзларининг ижодий фаолиятлари ҳақида гапириб беришди. Ўзбек-қирғиз урф-одатлари, икки халқ дўстлигини тараннум этувчи катта концерт дастуридан қалблар завқ-шавққа тўлди.

Қирғизистон Миллий Ёзувчилар уюшмаси делегациясининг вилоятимиз бўйлаб сафарида уларга"Жаҳон адабиёти" ва "Ёшлик" журналининг бош муҳаррирлари Аҳмаджон Мелибоев, Фахриддин Ҳайит, вилоят қирғиз миллий маданий марказининг раиси Мамат Гулбоевлар ҳамроҳлик қилишди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Суратда: ижодий учрашувдан лавҳа.

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.