Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » 100 МИНГ ДОЛЛАРНИ ОЛИБ ЎТМОҚЧИ ЭДИ

100 МИНГ ДОЛЛАРНИ ОЛИБ ЎТМОҚЧИ ЭДИ

23-12-2019, 09:41
Автор: User
Просмотров: 54
Комментариев: 0
Версия для печати

 

   Божхоначилар мамлакатимиздан яширинча 100 минг АҚШ долларини олиб чиқишга уринган шахсни фош этишди.

   Бугунги кунда нақд хорижий валюталарни божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга бўлган уринишлар ўз вақтида божхона органлари томонидан бартараф этилмоқда. Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ва ДХХ Чегара қўшинлари вилоят бошқармаси ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди.

   Божхоначилар "Қўшкент" чегара божхона постига қўшни мамлакатга ўтиш учун кириб келган хорижий фуқаро И.Э. бошқарувидаги "Opel Astra" машинасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди. Ушбу шахс декларацияда кўрсатмасдан ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилмасдан, автомашинасида 100 минг долларни яширган ҳолда қўшни мамлакатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Азизбек САИДҚУЛОВ,

вилоят божхона бошқармаси инспектори.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.