Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ КЎНГИЛСИЗЛИК КЕЛТИРАДИ

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ КЎНГИЛСИЗЛИК КЕЛТИРАДИ

23-12-2019, 09:37
Автор: User
Просмотров: 49
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Қиш фаслининг энг кутилган байрами бу — Янги йил. Ушбу байрамдатурли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини нафақат пойтахтга, балки вилоятлар марказларига олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўлаяптилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи.

   Ўзбекистон Республикасининг2010 йил 22 сентябрдаги "Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши му-носабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш, у билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаяпти.

  Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларга пиротехника воситалари ёнғин келиб чиқишининг асосий сабабчиларидан бири эканлиги, бундан ташқари пиротехника воситалари бошқа турли кўнгилсизликлар, инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмушига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилаяпти. Жойларда эслатмалар тарқатилиб, пиротехника воситалари ҳақида кўргазмали қуроллар ёрдамида маълумот берилиб, ушбу воситаларнинг салбий оқибатлари акс этган видеороликлар намойиш этилмоқда.

   Профилактик учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча киритилган 2501ва 1811моддаларининг аломатлари, квалификация таркиблари, субъектлари ва санкциялари, шунингдек, пиротехника буюмларини олиб қўйиш (мусодара қилиш), топшириш ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

   Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар.Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асраш ҳаммамизнинг ишимиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ички ишлар идораларига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик.


Камола ХИКМАТОВА,

Тошкент шаҳар Миробод туман ИИОФМБ тергов

бўлинмалари фаолиятинитаҳлил қилиш

бўлинмаси катта терговчиси, майор.

Сирожиддин ИШПЎЛАТОВ,

катта терговчи, катта лейтенант.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.