Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “КАМАЛАК”НИНГ ЁРҚИН ЮЛДУЗЛАРИ

“КАМАЛАК”НИНГ ЁРҚИН ЮЛДУЗЛАРИ

2-12-2019, 15:18
Автор: User
Просмотров: 24
Комментариев: 0
Версия для печати

      Юнус Ражабий номидаги мусиқали драма театрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши қошидаги "Камалак" болалар ташкилоти, Халқ таълими вазирлиги ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган "Камалак юлдузлари" болалар ижодиёти фестивали вилоятимизда ҳам кўтаринкилик билан ўтказилди.

   Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш. Ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишларини кучайтириш. Миллий санъат анъаналари ва урф-одатларимизни сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида ташкил этилган болалар ижодиёти фецивалининг дастлабки иштирокчилари бугун Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндори бўлишди.

   — Вилоятда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар сони 171 минг 563 нафарни ташкил этади, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Шоҳида Даманова. — Шундан 171 минг 377 нафарини “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари ташкил этади.

Иштирокчиларнинг барчасига истеъдод ғунчалари, дея таъриф бериш мумкин. Зотан, фестиваль 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшларни ўзида жамлаган. Тадбирга ташриф буюрган томошабинлар, ота-оналар, устоз-мураббийлар ҳам ўз маҳорати ва қобилиятини моҳирлик билан намойиш этаётган ўғил-қизларнинг чиқишларини ҳавас ва ҳайрат билан кузатар эканлар, ушбу жажжи вужудларда эртанги кун сари дадил одимлаш, изланиш, ва интилиш, юксак чўққиларни забт этишга бўлган қатъий ишонч мужассам эканлигига амин бўлдилар.

   Зеро, улар ижро этган гўзал ва жозибали рақслар, бетакрор куй-қўшиқлар, болалик оламининг завқу шавққа тўла тасаввури билан тасвирларга жо қилинган санъат асарлари бунинг ёрқин ифодасидир.

   — Фестивалнинг назм йўналишида иштирок этиб, ғолиб бўлдим, — дейди Жиззах шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Феруза Санақулова. — Олти ёшимдан буён шеър ёзишни машқ қиламан. Шаҳар ва вилоят миқёсидаги кўплаб танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлганман. “Камалак” юлдузлари фестивалини эса ҳар йили орзиқиб кутиб, иштирок этаман. Чунки бу танловда имкониятларимиз ҳақиқий баҳосини топади: шу ернинг ўзида шеър ёки ҳикоя ёзиб, ҳакамлар ҳайъатига топширилади. Бу йилги танловда ҳам алоҳида мавзу берилиб, шу мавзуда ижодий ишларимиз сараланди. “Ватан” мавзусида ёзган шеърим ҳаъкамлар томонидан муносиб баҳоланиб, ғолибликни қўлга киритганимдан хурсандман.

   Маълумот учун, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман-шаҳар босқичларида 6831 нафар ўқувчи қатнашиш истагини билдирди. Қувонарлиси уларнинг 315 нафари фестивальнинг вилоят босқичида иштирок этди.

   — Фольклор дастамиз иштирокчилари тумандаги “Янгидала” қишлоғининг истеъдодли қизларидан ташкил топган, — дейди Мирзачўл тумани “Юлдузчалар” фольклор дастасининг бадиий раҳбари Ҳамида Сафарова.   — Ўтган йили ҳам “Камалак” юлдузлари” фестивалида ғолиб бўлган эди. Бу йил ҳам “Сурхонча” рақс билан иштирок этиб, биринчи ўринни эгалладик. Дастамиз тумандаги барча тадбирларда иштирок этади. Қишлоғимиздаги янги бунёд этилган маданият марказида доимий концерт дастурларини намойиш қилиб келмоқда.

   Фестивалда 6 йўналишда 24 нафар энг истеъдодли ўғил-қизлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда вилоят “Камалак” болалар ташкилоти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шундан сўнг танлов сўнггида ўғил-қизлар иштирокида гала концерт дастури ташкил этилди.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ

Суратда: фестивалдан лавҳалар

Муаллиф олган суратла


ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

    1) “А” гуруҳи: Классика - фортепиано, торли-камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари; (Зайцев Крилл, Шукуров Жамшид, Халилова Рушана)

   2) “В” гуруҳи: Вокал - миллий ва академик ижро, эстрада, фольклор ҳамда хор гуруҳлари; (Фориш т. “Нихол” хор гуруҳи, Пахтакор т. “Мақом” жамоаси, Жиззах ш. “Анаънавий ижро” Нарзуллаев Шохжаҳон, “Эстрада” Холмуродов Бехруз Ғаллаорол т.)

   3) “С” гуруҳи: Халқ чолғулари - плекторли, камонли, дамли ва зарбли чолғу асбоблари; (Қўлдошев Ғайратжон, Мусурмонов Фазлиддин, Шукурова Дилноза)

    4) “D” гуруҳи: Рақс - миллий, балл ҳамда замонавий рақслар:

   - яккахон рақс; (Рахматуллаева Севара, Абдуллаева Муслимахон, Мансурова Хилола).

   - рақс жамоалари (2-10 нафаргача); (Зомин т.“Шўх қизлар”, Ғаллаорол т. “Дўппи рақси”, Фориш т. “Шарқи шабнам” рақси)

    5) “Е” гуруҳи:

   - тасвирий санъат йўналиши - графика, ранг тасвир, натюрморт, либослар дизайни. (Сафарова Севинч, Қаҳрамонов Комил, Абдуллаев Бегзод)

   - амалий санъат йўналиши - ҳайкалтарошлик, кулолчилик, зардўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, бисер тўқиш, юмшоқ ўйинчоқсозлик, наққошлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги киради (Ахмедов Нурмухаммад, Алмасова Шахзода, Очилова Дурдона)

    6) “F” гуруҳи наср ва назм. Назм йўналишига - шеър, ғазал, достон ҳамда наср йўналишига - ҳикоя, эртак киради. (“Назм” йўналиши Бахтиёрова Ҳилола, Фарходова Мафтуна, “Наср” йўналиши Суннатова Гўзал)


р
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.