Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЖИЗЗАХДА СОЛИҚЧИ ПИЧОҚЛАНГАН ШАХСНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

ЖИЗЗАХДА СОЛИҚЧИ ПИЧОҚЛАНГАН ШАХСНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

2-12-2019, 13:51
Автор: User
Просмотров: 25
Комментариев: 0
Версия для печати

   29 ноябр куни соат 20:25 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига пичоқланган шахс келтирилди. Ўз вақтида кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам ва жарроҳлик амалиёти сабаб 26 ёшли тадбиркор Р.Ф.нинг ҳаёти сақлаб қолинди.

   Жабрланган шахсни касалхонага Жиззах шаҳар солиқ инспекциясининг бош инспектори Бегали Шербўтаев етказган. Унинг айтишича, воқеа шаҳар ДСИ атрофида содир бўлган. Нотаниш шахс Р.Ф.дан Тошкент шаҳрига кетишга пули йўқлигини айтиб, ёрдам беришини сўраган. Р.Ф. унга 50 минг сўм пул бериб, Тошкентга кетиш манзилини тушунтиргандан сўнг ҳам нотаниш шахс кетмаган. Нияти бузилиб, Р.Ф. нинг қорин қисмига 3 маротаба пичоқ урган. Бу вақтда Бегали Шербўтаев инспекцияга қайтаётган эди. Бир зум ҳам ғаниматлигини англаган солиқчи жабрланувчини шу заҳотиёқ автомобилига миндириб, РШТЁИМ Жиззах филиалига етказган.

   Шу тунда шошилинч хирургия бўлимида навбатчиликда бўлган жарроҳ Холиёр Аҳмедовга кўра, бемор қорин бўшлиғида санчилиб кесилган жарпоҳат билан қабул қилинган. Ички аъзоларига шикаст етмаган бўлса-да, актив қон кетиш рўй бериб, қорин бўшлиғига қон йиғилган. Зудлик билан ўтказилган жарроҳлик амалиёти боис қон кетиш бартараф этилиб, бемор ҳаёти сақлаб қолинган. Ҳозир беморнинг аҳволи қониқарли, гемодинамикаси мўътадил, - деди шифокор.

   Бегали Шербўтаев солиқ тизимида 9 йилдан буён хизмат қилиб келмоқда. Бемор халоскоридан бениҳояминнатдорлигини билдирди.


Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.