Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҲАММА МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

ҲАММА МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

30-11-2019, 10:39
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўтган чоршанба куни вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой туманидаги Чўлқувар маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

   Сайёр қабулга вилоят корхона ва ташкилотлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар ҳамда идора ва муассасаларнинграҳбарлари жалб этилди. Қабул даво-мида 44 нафар фуқаронинг мурожаатлари эшитилди.

   Йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш каби муаммоларфуқаролар мурожаатларининг асосини ташкил этди.

   Жойида ҳал қилиш имкони бўлган 8 та мурожаат юзасидан талабларқаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо эта-диган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли идоралар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

   —Азалдан Мирзачўл туманидаги Гулзор, Дўстлик туманидаги Бунёдкор маҳаллалари билан борди келдимиз бор, —дейди Чўлқувар маҳалласининг Й.Охунбобоев кўчасидаги 6-уйнинг 1-хонадонида яшовчи Юсуф Хўжақулов.—Йўлларимиз ўйдим-чуқур. Бу йўллардан юришга авто-транспорт воситалари у ёқда турсин, пиёдалар ҳам қийналади. Мазкур маҳаллаларни бир-бири билан боғлаб турувчи 24 километрли мазкур йўл таъмирланса айни муддао бўлар эди.

   Шу куни Чўлқувар маҳалласининг Янги қишлоқ кўчасида яшовчи Нарзулла Қўчаров, С.Раҳимов кўчасининг 10-уй, 1-хонадонида яшовчи Шавкат Турдимов, У.Юсупов кўчасининг 5-уй, 10-хонадонида яшовчи Сайёра Очиловаларнинг мурожаатлари ҳам кўчаларни тартибга келтириш, шағал ётқизиш, асфальтлаштириш, автобус қатновини йўлга қўйиш, электр тармоқлари тортиш хусусида бўлди.

   Мазкур мурожаатларни 5 кун муддатда батафсил ўрганиш ва муаммоларниижобий ҳал этиш туман автойўл ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари зиммасига юклатилди.

   Арнасой туманидаги ахборот кутубхона марказини 169 миллион 90 минг сўмлик мебель жиҳозлари билан таъ-минлаган тадбиркор Мумтоз Акбаров бир қанча вақтдан бери маблағини ололмай сарсон эди. Сайёр қабулда унинг муро-жаати ҳам эътиборсиз қолмади. Ушбу муаммони 5 кун муд-датда ижобий ҳал этиш вилоят молия бошқармаси раҳбарияти ва туман ҳокими зиммасига, назорати вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Раджапов зиммасига юклатилди.

   —Ҳудудимиздаги зовурлар бир неча йиллардан бери тоза-ланмайди, —дейди Наврўз кўчасидаги 1-уйда яшовчи Турди-мурод Шодиев. —Дренаж тизимларининг қаровсизлиги ерларнинг мелиоратив ҳолатининг йилдан-йилга ёмонлашувига олиб келаётир. Тупроқнинг шўрланиш даражаси кучайиб бормоқда. Муаммони бартараф этиш нафақат мўл пахта, ғалла ва бошқақишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини, балкитоморқа хўжалигиданолинаётган даромад манбаини оширади. Маҳаллада яшовчиФеруза Тошева, Саидазим Норбоевларнинг мурожаатлари ҳам худди шундай мазмунда бўлиб, улар юзасидан тегишли чора-тадбир кўриш туман мелиорация бўлими мутасаддиларига топширилиб, ижросиназоратга олинди. Ўтган куни вилоят ҳокимининг сайёр қабули Дўстлик ва Зафаробод туманларида ҳам бўлиб ўтди.

   Сайёр қабуллар давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бў-йича аниқ муддатлар белгиланди.


Бекпўлат ТОҒАЕВ.

(«Жиззах ҳақиқати»)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.