Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ТАНЛОВГА МАРХАМАТ!

30-11-2019, 10:11
Автор: User
Просмотров: 23
Комментариев: 0
Версия для печати

   Танлов таҳририят қошида тузилган комиссия томонидан субъект (корхона, ташкилот, муассаса)ларнинг обуначилар қамрови ва обуна қилиш имкониятидан келиб чиқиб, 3 йўналиш бўйича ўтказилади. Жумладан:

  — шаҳар ва туманлар бўйича;

  — корхона, ташкилот ҳамда йирик ўқув муассасалари бўйича;

  — маҳалла, қишлоқ ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи жамоатчилик асосида обуна тўпловчилар бўйича.

  Шунингдек, шаҳар ва туманларга масъул этиб бириктирилган таҳририят ходимлари ташкилотчилиги, фаоллиги ва ташкил этган обуна натижасига кўра комиссия томонидан аниқланиб, мукофотланади.


Танлов ғолибларИни аниқлаш мезонлари

  Танлов ғолиблари ўзи фаолият кўрсатаётган субъект ёки обуна ташкил этилаётган ҳудудда қуйидаги мезонларга:

  — обуна бўйича сохта маълумотлар бермаслик;

  — обуна режасининг тўлиқ йиллик миқдорда ташкил этилишига қараб аниқланади.

  Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар 2020 йилнинг январь ойида танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган расмий маълумотнома ва тўлов патталарини вилоятдаги обуначи ташкилотларнинг буюртма маълумотлари билан таққослаган ҳолда аниқланади.


Ғолибларни тақдирлаш

  Танлов ғолиблари 2020 йилнинг январь ойида таҳририят қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан аниқланиб, газета орқали эълон қилинади. Ғолиблар қуйидаги мукофотларга эга бўладилар:

  1. Шаҳар ва туманлар бўйича:

  — 3000 та ва ундан зиёд йиллик обуна учун —музлатгич (Артел);

  — 2000 та ва ундан зиёд йиллик обуна учун — компьютер;

  — 1000 та ва ундан зиёд йиллик обуна учун —телевизор

  2. Йирик ўқув муассасалари, корхона ва ташкилотлар бўйича:

  — 500 та йиллик обуна учун — рақамли фотоаппарат;

  — 300 та йиллик обуна учун — мобиль телефони.

  3. Маҳалла, қишлоқ ва кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи жамоатчилик асосида обуна тўпловчиларўр-тасида:

  — 50 та ва ундан ортиқ йиллик обуна ташкил этганлиги учун 1000000 (бир миллион) сўм пул мукофоти.


ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.