Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ

25-11-2019, 11:51
Автор: User
Просмотров: 40
Комментариев: 0
Версия для печати

   

  Яқин-яқингача жойларда бюрократия, таъмагирлик ва тадбиркор фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари тез-тез учраб турарди. Тадбиркорларнинг дардини эшитадиган, уни қўллаб-қувватлайдиган, мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги юзага келаётган масалаларни тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермаётган эди. Натижада, тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатлари эътиборсиз қолдириларди. Бу эса соҳа ривожига ўз таъссирини ўтказарди.

    Юқорида айтиб ўтилган муаммолардан бартараф этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар ҳам қисқартирилди. Жорий йилда «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Yoshlar – kelajagimiz» сингари дастурлар доирасида тадбиркорлик истагидаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратилди. Қисқа вақт ичида вилоятимизда янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони кундан-кунга ортди. Уларнинг асосий қисмини ёш йигит-қизлар ташкил этаётгани қувонарлидир.

     Афсуски, тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича кўплаб фармон ва қарорлар қабул қилинаётган бўлсада Фориш туманида бу соҳага панжара ортидан қараб, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳали ҳанузгача учраб турибди.

    21 ноябрь куни тумандаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносининг фаоллар залида Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабул натижаларига кўра туманда юртдошларимизнинг муаммоларини таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали йўлга қўйилмаганлиги, аҳолининг тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида камчиликлар ва муаммолар йиғилиб қолганлиги кўзга ташланди.

    Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилок раҳбарлари тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, уларнинг қонуний талабларини кўриб чиқиш, муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор бермаган. Буни биргина шу куни бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокимлигининг мутасаддилари иштирок этиши лозим бўлсада, учрашувга эътиборсизлик билан қараганлигидан ҳам сезиш қийин эмас.

   

    «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш борасида сусткашликка йўл қўйилган.

     Жумладан, «Эгизбулоқ» маҳалласида яшовчи тадбиркор Собиржон Аннақулов раҳбарлик қилаётган «Азизбек чавандоз» хусусий корхонаси«Ҳар бир оила — тадбиркор» Давлат дастури доирасида банкларнинг кафолат хатлари билан Қозоғистон Республикасидан олиб келинган майда шохли молларни аҳолига тарқатган. Бугун йил якунига етаётган бўлсада банклар томонидан тадбиркорнинг маблағи берилмаётганлиги, бу эса хусусий корхонанинг қарздорлиги кундан кунга ортаётгани айтиб ўтилди. Дардини кимга айтишни билмаётган тадбиркорга банк мутасаддилари «Отангга бор, энангга бор» қабилина иш кўраяпти. Тадбиркорнинг бу муаммоси яқин кунларда ўз ечимини топар, лекин, корхонага етказилган зарарни ким қоплайди?

   Сайёр қабул давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, паррандачилик, иссиқхона, мактабгача таълим муассасаси, маиший шахобчалар қуриш учун кредитлар олиш, ер майдони ажратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Қабул чоғида “Хонбанди” маҳалласида яшовчи тадбиркор Нодира Исамеддинова “Фориш чеварлари” хусусий корхонасини кенгайтириб ишсиз юрган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида тикувчилик асбоб-ускуналари ҳамда хомашё харид қилиш учун 400 миллион сўм имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Бу масала юзасидан вилоят марказий банкнинг мутасадди раҳбарлари томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

    - 2017 йил 25 апрелда Фориш тумани ҳокимлигига чорвачиликни ривожлантириш учун ер майдони ажратиш тўғрисида мурожаатим эътиборсиз қолдирилди, - дейди Э.Камолов маҳалласида яшовчи Маъруф Сатторов. – Бир неча йиллардан буён қилган мурожаатларим бугунги сайёр қабулда ўз ечимини топганидан хурсандман.

   Сайёр учрашувда йигирмага яқин мурожаатлар кўриб чиқилди ва ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқ берилди. Тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.