Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » САЛОМАТЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ касб байрамларини нишонлашди

САЛОМАТЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИ касб байрамларини нишонлашди

14-11-2019, 10:05
Автор: User
Просмотров: 244
Комментариев: 0
Версия для печати

 

    Саломатлик инсон учун улуғ неъмат. Шу сабабли ҳам шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея, эътироф этилади. Дарҳақиқат, инсон ҳаётига дахлдор бўлган ўта маъсулиятли касбни зиммаси олган, бу йўлда фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносибдир.  33 миллиондан зиёд халқимиз саломатлиги йўлида буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино бобомизнинг муносиб ворислари сифатида бор билим ва тажрибасини аямай хизмат қилиб матонат кўрсатиб келаётган минглаб тиббиёт ходимларининг ҳар куни қаҳрамонликдан, хайрли ишлардан иборат десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.  

Жиззах шаҳридаги “Баҳора“ тантаналар мажмуида тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали байрам тадбирида тиббиёт ходимларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор ва эҳтиром намоён бўлди. Унда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, меҳнат фахрийлари, шифокорлар иштирок этишди.

   Анжуманда кейинги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини сифатли ва арзон дори-дармон воситалари билан таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдам хизмати сифатини ошириш, бирламчи тиббиёт тизимини, хусусий сектор ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

   Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони соҳадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур фармон билан тасдиқланган 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясивилоятимизда ҳам соҳани тамомила янги босқичда юксалтириш истиқболларини белгилаб берди.

   Президентимизнинг соғлиқни сақлаш ходимларига йўллаган табригида таъкидланганидек, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъмат. Фақат соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир бўлади.
   Шу маънода, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аввало, инсон манфаатларини кўзлаш, фуқароларимиз саломатлигини мустаҳкамлашга, уларнинг ҳаётдан, бугунги давр ислоҳотларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
   –Беморни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган шифокорларимиз учун мана шундай эъзоз-у эҳтиромлар ярашади,– деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Камола Муратова. –Улуғларимиз “Тиббиёт барча санъатлар ичида энг улуғидир” дея, Алишер Навоий ҳазратлари эса “Ширин сўзли моҳир табиб тан хасталигига шифодур” дея бежизга лутф этмаган. Ана шундай шарафли ва масъулиятли касб фидойиларини такрор-такрор шарафлашдан, эътироф этишдан чарчамаймиз. Ҳамиша халқимиз ардоғида бўлинг, азиз, тиббиёт ходимлари!

   Президентимизнинг фармони билан байрам арафасида мамлакатимизда бир гуруҳ жонкуяр соғлиқни сақлаш ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Улар сафида республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали ҳамкор ва асоратланган жароҳатлар бўлими мудири Абдуманнон Баратов, Пахтакор тумани тиббиёт бирлашмасининг бош ҳамшираси Сайёра Қосимова, Зомин туманидаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйи бош ҳамшираси Зулхумор Ҳамрақуловалар ҳам бор. Тадбирда мукофотланганлар соғлиқни сақлаш соҳасини изчил ривожлантириш, шифокорлар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида кўрсатилаётган доимий эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга ўз миннатдорликларини билдирдилар.

   –Соҳада юз бераётган туб ўзгаришларга монанд бу йил тиббиёт ходимлари куни ўзгача шукуҳ ва янгича руҳда нишонланаётир,–деди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори Шербой Аҳмедов.–Тадбирда ҳам бу жиҳатлар кенг намоён бўлди.Чунки вилоятимизда сидқидилдан, салоҳият ва тажрибасини ишга солиб меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари кўп. Улар ўзининг беғараз хизмати, касбига меҳр ва садоқати билан халқимиз ишончига кириб бораётир.

   Воҳа тиббиёт ходимларининг байрам тадбирида бир гуруҳ саломатлик посбонлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Санъат усталари ижросида дилтортар куй-қўшиқлар ижро этилди.

   Тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Ражабовсўзга чиқди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВ
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.