Телефонлар:
(0372) 226-22-50
(0372) 222-23-50
» » ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ

ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ

23 сентябрь 2018, Воскресенье
38
0

Халқимиз диний мактаб ўқитувчисини ёки диний билимга эга, саводхон одамни мулла дейди. Афсуски кейинги пайтларда ҳеч қандай диний саводга эга бўлмаса-да, муллаликни даъво қиладиганлар тез-тез учрамоқда. Бундай кимсалар илм ўрганишга чоғланган инсонларни йўлдан адаштиради, айрим ҳолларда ёвуз ниятли кимсаларнинг йўриғида йўрғалашга мажбур қилади ҳам. Қолаверса, муқаддас ислом дини одамларни покликка ўргатади, тўғри йўлдан адаштиришни қоралайди. Махсус билимга эга бўлмасдан диний фаолият билан шуғулланиш қонунларимизда ҳам тақиқланган.

Вилоятимиз ҳудудида ўтказилган “Комплекс” тадбири давомида Зарбдор туманидаги мўъжазгина ҳужра (ишламаётган масжид) ходимларимиз эътиборини тортди. Бу ҳужрада ҳар куни 8-10 нафар йигитлар йиғилишиб, диний билимлар олаётганлиги, намоз ўқиётганлиги маълум бўлди. Нафақадаги Умматқул Ҳаққулов (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмасда, ўзи яшаётган маҳалладаги ўнга яқин ёшларгайиғилишлар ўтказади. Йиғилишларда у диний суҳбатлар ўтказиб, уларга тушунчалар бериб боради, уларга намоз ўқиш қоидаларини, диний билимларни ўргатади. Саводсиз мулланинг таъсирига тушиб қолганларнинг энг кичиги 20 ёшли бўлса, каттаси 23 ёшда.

Умматқул Ҳаққулов ҳам билиб-билмай муллаликни даъво қилиб юрганлардан бири. Ёши етмишдан ошган, 8 фарзанднинг отасиҳамқишлоқларини “Мен мулламан, диний илм ўргатаман” деб алдаб юргани ачинарли ҳолат. Оқу қорани яхши таниган, ёшларни тўғри йўлга бошлайдиган оқсоқолнинг қилмишини қандай изоҳлаш мумкин? У ёшларга ўзи билмаган илмни қандай ўргатади? Диний-экстремистик оқимлар вакиллари ана шундай билимсиз, чала муллалардан фойдаланаётгани ҳам сир эмас. Унга нисбатан ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда эътиқод эркинлиги тўла таъминланган. Диний таълим олиш истагида бўлган фуқаролар учун диний муассасаларда билим олиш имконияти яратилган. Ҳар бир маҳалланинг ўз масжиди бор. Аммо, яратиб берилган шароитларга қарамасданбаъзи ёшларнинг диний билимга эга бўлмаган муллаларнинг этагини тутаётганлигига нима дейиш мумкин?! Саводсиз муллалар бузғунчи ғояларни тарғиб қилмаслигига, ёшларни диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушириб қўймаслигига ким кафолат беради? Аслида маърифатдан йироқлик, маънавиятсизликодамларни тўғри йўлдан адаштиради. Шу боис доим огоҳ бўлишимиз шарт.

Ахрор ЭРГАШЕВ,

вилоят ИИБ ходими, капитан.

скачать dle 12.0
Обсудить

Читайте также:

ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
23 сентябрь 2018, Воскресенье
ИШОНЧНИ ОҚЛАШ БАХТИ...
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
23 сентябрь 2018, Воскресенье
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
БАЛЛИ, ФАРИДА!
23 сентябрь 2018, Воскресенье
БАЛЛИ, ФАРИДА!
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”
23 сентябрь 2018, Воскресенье
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!”
Добавить комментарий
Комментарии (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар