Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ- ЖИЗЗАХДА

ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТ- ЖИЗЗАХДА

5-11-2018, 14:46
Автор: User
Просмотров: 37
Комментариев: 0
Версия для печати
Кейинги йилларда республикамизда олий таълимни янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Замонавий таълим стандартлари, талабаликка қабул қилишнинг шаффоф тизими жорий этилди. Бу йил умумий қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошди.Президентимизнинг ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма хорижда фаолият кўрсатаётган салоҳиятли ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга фаол жалб этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиши, етакчи олий ўқув юртларида малака оширишига кўмаклашади.
Жорий йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги яратилиб, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнлари таҳлил қилинди. Мазкур таҳлил соҳада қатор муаммо ва камчиликлар борлигини кўрсатди.
DGP reserch end consulting ​компанияси ташаббуси билан олий таълим соҳасида муаммолар бўйича халқаро эксперт Жамил Салми бошчилигидаги делегация вилоятимизга ташриф буюрди. Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган қабул маросимида ​вилоят ҳокими Эргаш Салиев​меҳмонларни воҳамизга ташрифи билан қутлади. Делегация аъзоларига вилоятимизнинг тарихи, географияси, иқтисодий ва туристик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи фильм намойиш этилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Президентимизнинг таълим тизимидаги ислоҳотларга қаратаётган эътибори, саноати кундан- кунга ривожланаётган воҳада кадрлар, мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасаларининг халқаро алоқаларига тўхталиб ўтди. Ўз навбатида халқаро эксперт Жамил Салми Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун долзарб бўлган олий таълим тизимини ривожлантириш лойиҳаси бўйича ўрганишлари асносида Ўзбекистонда, жумладан, вилоятда олий таълим сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш ташрифининг асосиймақсади эканлигини айтиб ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида Ж.Салми бошчилигидаги делегация ​Жиззах политехника институтига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар институт тарихи, асосий ва янги ўқув биносида жойлашган электр-энергетика, кимё, ер усти транспорти тизими, енгил саноат, метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти, электро механика каби бир қатор кафедраларнинг ўқув ва лаборатория хоналари билан танишдилар. Институтда талабаларнинг устозлари билан биргаликда яратган муҳандислик қурилмаларини кўздан кечиришди. Олийгоҳда халқаро экспертнинг профессор ўқитувчилар, илмий ходимлар билан учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда олий таълим соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар, таълимга иннавацион қўлланмаларни жорий этиш, ўқув дастурларини ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш, илмий тадқикотлар ва патент олиш, таълим бозори, тадбиркорлик хусусида фикр- мулоҳазалар билдирилди.
  • Қачонки дунёқарашимизни ўзгартирмас эканмиз,ҳеч қачон тараққий этмаймиз,— дейди республика олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Муродилла Холмуҳаммедов. – Жорий йилнинг 24 октябрь куни Президентимиз раислигида олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар сифатини яхшилаш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари олий таълим муассасаларининг нуфузи, профессор ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга эмаслиги, илмий фаолият натижадорлигини ошириш, иқтидорли талабаларнинг илмий изланишлар олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмаганини кескин танқид қилди. Йиғилишда талабалар қабулининг соддалашган тизимини жорий этиш, олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини ошириш, педагог кадрларнинг илмий-педагогик фаолиятини муносиб рағбатлантириш ва иқтисодий мустақил тизимга ўтиш вазифаси кўйилди. Глобаллашув даврида мамлакатнинг ривожланиш даражаси нафақат ижтимоий-иқтисодий , маданий кўрсаткичлари билан белгиланади, балки унинг қудрати ва кучи интеллектуал салоҳиятга таянади. Бизнинг вазифамиз заковатли, ҳар томонлама етук ана шундай ёшларни тарбиялаш, қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ташрифнинг иккинчи куни халқаро эксперт ва пойтахтлик меҳмонлар Жиззах давлат педагогика институтига ташриф буюришди. Меҳмонлар институтнинг хорижий тиллар, ўзбек тили ва адабиёти, бошланғич таълим факультетларида бўлишиб, талабалар билан дилдан суҳбатлашишди. Институт анжуманлар залида учрашув ташкил қилинди.
  • Дунёнинг 130 дан ортиқ давлатларида бўлдим,—дейди халқаро эксперт Жамил Салми. –Ўзбекистон эса эксперт сифатида ташриф буюрган 101- мамлакатим бўлди. Сўнгги йилларда Президентингиз раҳнамолигида мамлакатингизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, жадал тараққиёт ва оқилона сиёсат дунё ҳамжамиятини Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада оширмоқда. Улкан бунёдкорлик ишлари, чет эллик ишбилармонлар учун яратилган қулай имкониятлар, туризм, қўйингки барча жабҳаларда ўзгаришларга гувоҳ бўлиб турибмиз.-Айниқса, юртбошингизни таълимни ислоҳ қилиш, кадрлар масаласидаги саъй ҳаракатларини қўллаб- қувватлайман. Зеро, бу тизимни ривожлантирмасдан туриб, юксак салоҳиятга, кучга эга бўлиш мушкул. Тажрибамдан келиб чиқиб, мамлакатингизда таълим тизимини янада ривожлантириш, унинг сифат даражасини кўтаришда ўз ҳиссамни қўшаётганимдан бахтиёрман. Юртингизга равнақ, меҳнаткаш халқингизга омонлик тилайман.
Жамил Салми бошчилигидаги делегация билан вилоятимизнинг Ғаллаорол, Зомин туманларида учрашувлар ташкил этилди.
                                                                                                            Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.