Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАЙРАМЛАРИНГ БОР БЎЛСИН, ЭЛИМ!

БАЙРАМЛАРИНГ БОР БЎЛСИН, ЭЛИМ!

4-09-2019, 16:33
Автор: User
Просмотров: 44
Комментариев: 0
Версия для печати
Қадимий ва ҳамиша навқирон жаннатмонанд Жиззахнинг “Ўрда” экологик боғи фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилига келиб қайтадан бунёд бўлди. Ушбу дам олиш маскани тарихий қадриятларни тиклашда муҳим аҳамият касб этди.
Қадимда “Ўрда қўрғони” номи билан аталган мазкур жой 1916 йилги Жиззах қўзғолонига гувоҳ бўлган, истиқлолга бешик бўлган. Энг улуғ, энг азиз айём — Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги шодиёналари айнан шу сўлим оромгоҳда нишонлангани қалбларга беихтиёр фахр ва ифтихор туйғуларини бағишлади.
Қисқа фурсат ичида батамом янгича жозиба касб этган “Ўрда” экологик боғига келаётганларнинг оқими тинмайди. Томошабинлар орасида 29 август куни Жиззахда бўлиб ўтган II Халқаро инвестиция форуми иштирокчилари — хорижий сармоядорларни ҳам учратдик.
—Вилоятингизда ишбилармонлик муҳит ривожланиб бораётганлигидан мамнун бўлдик, — деди франциялик меҳмон Степан Луари. — Жиззахда тўқимачилик корхонасини бунёд этиш юзасидан бир неча минг европалик қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув битимини имзоладик.
Жаноб С.Луари билан суҳбатимиз асносида у Жиззахга биринчи бор келганлигини, юртимиз одамлари ниҳоятда меҳмондўст, очиқкўнгил эканлигини баён этди.
Ниҳоят орзиқиб кутилган дамлар келиб, “Чорлов” мусиқаси янгради. Вилоят ҳокими Эргаш Салиев байрам иштирокчиларини қутлуғ айём билан самимий муборакбод этар экан, жумладан шундай деди:
—Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йилнинг 3 январида имзоланган “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Фармонига асосан вилоятимизда “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси доирасида кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. — Манас ва Мирзачўлда синовдан ўтган ободонлаштириш ишлари барча туманларда ҳаётга кенг татбиқ этилаётир.
Вилоятимиз раҳбарининг чиқишида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараси, Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижроси ҳақида батафсил фикр билдирилди. 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 2 триллион 611 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 104,3 фоизни ташкил этганлиги мамнунлик билан тилга олиб ўтилди.
Воҳамизда бугунги кунда жами кичик бизнес корхоналарининг сони 14 мингга етди. Биринчиярим йилликда 200 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Байрам табригидан сўнг боғ узра Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Жонажон Ўзбекистонимизни, буюк Истиқлолни мадҳ этувчи фольклор этнографик дасталари, жажжи болакайлар, ёш спортчилар, бахшилар, ҳарбийларнинг чиқишларидан кўнгиллар завқ-шавққа тўлди.
Байрам концерт дастурини, катта мушакбозликни мароқ билан томоша қилган айрим юртдошларимизни суҳбатга тортдик.
—Мустақиллик кўплар қатори менинг тақдиримда ҳам ёрқин из қолдирди, —деди форишлик 81 ёшли отахон Жумабек Умрзоқов. — Кўп йиллик меҳнатларим инобатга олиниб, “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими ходими” фахрий унвони билан мукофотланганман. Бундай гўзал байрамлар бардавом бўлишини истайман.
Бекназар Тошбоев, халқ таълими фахрийси, “Шуҳрат” медали соҳиби: — Мустақилликка бағишлаб ўтказилган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичида иштирок этиб, “Ҳаёт васфи” китобим учун 3-даражали диплом билан тақдирландим. Бугунги байрамдан жуда катта таассуротлар билан қайтаяпман.
Бунёд Бозоров, Жиззах политехника институтининг инглиз тили ўқитувчиси. Унинг қайд этишича, Жиззахда илгари мустақиллик байрами бу даражада юксак савияда ўтмаган.
Улуғ Истиқлол шодиёналари вилоятимиз туманлари бўйлаб қизғин давом этаяпти. Биз ҳам юқоридаги дил истакларига қўшилган ҳолда барча юртдошларимиз қалбида байрам руҳи ҳамиша барқ уриб туришини истаймиз.
Турсунбой КАМОЛОВ.
(“Жиззах ҳақиқати”)
Л.МАМАТҚУЛОВ олган суратлар.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.