Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

4-09-2019, 16:29
Автор: User
Просмотров: 44
Комментариев: 0
Версия для печати
Президентимизнинг фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий қудратини юксалтиришга, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари учун Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.Кеча вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида давлат мукофотларини топширишга бағишланган тадбир бўлди.
Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Эргаш Салиев тадбир аввалида йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги билан муборакбод этар экан, ўтган давр мобайнида республикамизда, шу жумладан вилоятимизда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштиришишларига алоҳида тўхталди.
Тадбирда сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшганмуносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашдаги фаоллигиучун давлат мукофотларига сазавор бўлганларга вилоят ҳокими Э.Салиев ва Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевалар давлат мукофотларини йиғилганларнинг гулдирос қарсаклари остида топширилди.
—Мазкур мукофот Президентимизнинг нафақат менга, балки вилоятимиздаги барча нуронийларга кўрсатган юксакэътиборининг ёрқин намунасидир, – дейди меҳнат фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳибиАбдулла Қаршибоев.—Ушбу мукофот ғайратимга ғайрат қўшиб юборди. Эндибор билим ва тажрибамни ишга солиб, ёшларни янги-янги марралар сари илҳомлантиравераман.
Бекпўлат ТОҒАЕВ.
Суратда: тақдирланганлардан бир гуруҳи.
Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.