Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

Байрам арафасида

4-09-2019, 16:24
Автор: User
Просмотров: 38
Комментариев: 0
Версия для печати
Вилоятимизда имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оғирини енгил қилиш, бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини яхшилашга ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Йўлдош Тошпўлатовнинг оиласи учун ўтаётган йил унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. У Жиззах шаҳрининг Тинчлик маҳалласида 4 сотих ҳовлида тўрт ака-укаси билан 13 йил бирга қийналиб яшади. Вилоят ҳокими томонидан Шароф Рашидов туманининг Нурафшон маҳалласидан унинг оиласига янги коттеж совға қилинди. Кам таъминланган, ногирон бўлган Йўлдош бир ойдан ошибдики, янги уйда турмуш ўртоғи Қундузой билан икки нафар фарзандини тарбиялаб келаётир.
— Замонавий уйда алоҳидаяшашни кўп йил орзу қилганмиз, — дейди Й.Тошпўлатов. —Худога шукур, ватанли бўлдик. Икки йилдан бери ўғлим Исломжонни хатна тўйини қандай ўтказсак экан, деб ўйлаб юрардим. Бугун навбатдаги ниятим амалга ошди. Саккиз нафар хатна тўйи нишонланаётган камхарж оилалар сафида ўғлимнинг ҳам бахтли онларига шерик бўлиб турганимдан хурсандман.
Жиззах шаҳридаги Тошлоқ маҳалласи гузарининг тўйхонасида кам таъминланган, имконияти чекланган фуқароларнинг саккиз нафар фарзандининг хатна тўйи бўлиб ўтди. Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг вилоят бўлими ташаббуси билан ҳар йили республикамиз мустақиллиги байрами арафасида хайрия тадбирини ўтказиш анъанага айланган. Байрам дастурхонига200 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар ва уларнинг яқинлари таклиф этилди.
— 57 нафар кичкинтойнинг хатна тўйи, 3 жуфт фуқаронинг никоҳ тўйини ўтказиб бердик, — дейди Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят бўлимининг раиси Раҳматулла Аҳмедов.
Тадбирда тўй болаларга вилоят ва Жиззах шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари, китоб жамламалари топширилди. Шаҳар маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар даврага янада илиқлик киритди.
Зоир ЭРГАШЕВ.
("Жиззах ҳақиқати")
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.