Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Ўрда боғида катта ҳашар

Ўрда боғида катта ҳашар

22-08-2019, 10:13
Автор: User
Просмотров: 74
Комментариев: 0
Версия для печати
Жиззах шаҳридаги энг йирик дам олиш маскани — Ўрда ёшлар экологик боғини қайта реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бу ерда ободонлаштириш ишлари бошланиши вилоят жамоатчилигини ғоят мамнун қилди. Боиси, кейинги йилларда эътиборсизлик туфайли боғ тароватини йўқота бошлаган эди.
Айни пайтда боғни қайта қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш давом этмоқда. Лойиҳага кўра 37,5 гектардан иборат боғ майдонида унинг тарихий иншоотларига, экологиясига зарар етказмаган ҳолда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Боғ реконструкцияси учун вилоят ҳокимияти томонидан 10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Боғнинг тўртта кириш дарвозаси қайтадан қурилиб, гўзал йўлаклар барпо этилмоқда.
Боғнинг қайта қурилиши нафақат ободонлаштиришда, балки халқимизнинг тарихий қадриятларини тиклашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳудуд Жиззах шаҳрининг қадим тарихи, халқимизнинг миллий озодлик ҳаракатлари, ўтган асрнинг бошида бўлиб ўтган Жиззах қўзғалони билан бевосита боғлиқ маскан.
— Боғни янгидан қуришда Президентимизнинг ёшларга оид бешта муҳим ташаббуси бўйича лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда, — дейди Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари Суюн Силлиев. — Шунинг учун боғда тарихий ватанпарварликни акс эттирувчи воситалар, спорт майдончалари, кутубхоналар, интернет кафелар, маънавий-маърифий масканлар барпо этилмоқда. Ўрда боғи йирик дам олиш масканларидан бири бўлиши билан бирга ёшларни ватанимиз тарихига бўлган ҳурматини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган масканга ҳам айланади.
Шу мақсадда боғнинг асосий дарвозасидан киришда болалар учун иккита замонавий аттракцион, ёшлар коворкинг маркази барпо этилди. Боғда иккита кутубхона, жумладан, битта мутолаа маркази бўлади. Боғда болалар ва ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратишга эътибор қаратилиб, 2 та сунъий қопламали спорт майдони, 2 та сув ҳавзаси, умумий узунлиги 30 километрдан зиёд бўлган айланма велоспорт йўлаги, картинг йўли, машқ қуролида мерганликни ўрганиш маскани барпо этилмоқда.
Боғдаги тарихий иншоотларни, экологик хилма-хилликни сақлаб қолишга эътибор қаратилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш олдидан тарихий аҳамиятга эга иншоотлар ва табиий хилма-хилликка зарар етказмаслик мақсадида 24 турдаги 1 минг 800 та дарахтнинг, "Бобо якка" тарихий обидасининг муҳофазаси таъминланди.
Асосий иншоотлар ишбилармонлар томонидан қурилмоқда. Боғ дирекцияси томонидан спорт ва хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этиш учун майдонлар тадбиркорларга ҳудуддаги экологик, тарихий объектларга зарар етказмай фаолият кўрсатиш шарти билан ижарага берилаяпти.
19 август куни умумхалқ ҳашарида қатнашаётганларнинг эзгу ишларига ривож тилаб, тиловат қилиниб, дошқозонларда ош дамланди. Вилоятимиз раҳбари шахсан ўзи бош-қош бўлган ҳашар кун сайин кенг қулоч ёзиб, боғ таниб бўлмас даражада ўзгариб, гўзал қиёфа касб этаяпти.
Ҳозиргача режалаштирилган ишларнинг ярмидан зиёди бажарилди. Боғни реконструкция қилиш ишларини Мустақиллик байрамигача тўлиқ битказиш мўлжалланган.
(Ўз мухбиримиз),
Л.МАМАТҚУЛОВ олган суратлар.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.