Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

"ЁШЛАР ПОЕЗДИ"

22-08-2019, 09:31
Автор: User
Просмотров: 60
Комментариев: 0
Версия для печати
Икки кун давом этган "Ёшлар поезди" тарғибот акциясида "Мен волонтёрман", "Муваффақиятга эришиш сирлари", "Ўзбекистон Қуролли Кучлари — матонатли ёшларнинг ҳаёт мактаби", "Ёшларга ҳуқуқий кўмак-юридик маслаҳатхона", "Барчаси ўз қўлингда!", "Фарзандлик бурчим"каби бир қанча лойиҳаларда маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Тадбирларга ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар, спортчилар, ижтимоий соҳа ходимлари, журналистлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаоллари ва "Камалак" болалар ташкилоти сардорлари жалб этилди.
Мазкур акцияни ташкил қилишдан мақсад — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, ёш авлодни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, уларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ижтимоий фаоллигини оширишдир. Давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитларни кенг тарғиб этиш эътиборда турибди. Ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятини йўқотиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, диний экстремистик оқимга мойил оила фарзандларини тўғри йўлга солиш мақсадида ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳам кўзда тутилган.
— Давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлардан ташқари чекка қишлоқлардаги таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ва касалхоналарга китоблар совға қилинмоқда, — деди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Дилноза Каттахонова. — Етим болалар, имконияти чекланган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига совғалар топширилмоқда. Тажрибали шифокорлар жалб қилинган ҳолда бепул тиббий кўриклар ташкил этилаётир. Келажакнинг муносиб ворислари бўлиш — масъулиятли вазифа. Буни ҳар бир ёш юракдан, қалбан ҳис қилмоғи лозим. Турли ёт ғоялар таъсиридан ҳушёр бўлишга, фаолликка интилишга, ҳаётдан ўз ўрнини топиб, муаммоларга тўғри ечим топа билишга йўналтириш тарғибот акциясининг асосий мақсади ҳисобланади. Тадбирларимиз давомида ёшларга руҳан кўтаринкилик, маънавий рағбат, тўғри йўналиш бера олсак, биз мақсадимизга эришган бўламиз.
Ёш тарғиботчилар жойларга чиқиб, фақат тарғибот олиб бориш билан чекланмай, уюшмаган ёшларнинг ҳам фикрини ўрганиш, уларни фойдали юмушларга жалб этиш, амалий ишларга рағбатлантириш, ҳар томонлама ёрдам беришни ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб олишган.
— Эртанги кун давомчилари сифатида давлатимиз томонидан ёш авлодга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — деди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг талаба-ёшлар ва волонтёрлар билан ишлаш бўлими координатори Убайдуллахўжа Адхамов. — Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилаётган "Ёшлар поезди" тарғибот акциясини ҳам ана шу эътиборлардан бири сифатида эътироф этиш мумкин. Ўйлаймизки, акция жиззахлик ёшларни бирлаштириб, янги ғояларнинг дунёга келишига сабабчи бўлади.
Икки кун давом этган тадбирлар давомида вилоятимизнинг барча туманлари қамраб олинди. Мингдан зиёд уюшмаган ёшлардан иборат фидойи ёшлар отрядлари томонидан кўнгилочар дастурлар, фильмлар ва спектакллар намойиш этилди. Тадбирларда иштирокчилар санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.
Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
(«Жиззах ҳақиқати»)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.